18 май 2024, шанба

Кириш

Ўзбекистон 11 ойда 127,2 минг тонна банан импорт қилди

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 127,2 минг тонна банан импорт қилди. 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда банан ипморти 57,4 минг тоннага ошган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон энг кўп бананни Эквадордан сотиб олган. Кейинги ўринларда Ўзбекистон учун асосий банан импорт қилувчи давлатлар

— Қозоғистон (426 тонна), Туркманистон (324 тонна), Туркия (197 тонна), Ҳиндистон (144 тонна) Қирғиз Республикаси (99 тонна) ва Хитой (19 тонна) бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони  билан 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар 22 хил тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, банан учун ҳам божхона божи бекор қилинган эди.