3 май 2024, жума

Кириш

Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, ушбу саммитни ўтказиш тўғрисидаги келишув давлат раҳбарларининг 2020 йил октябрь ойидаги мулоқотлари давомида эришилган.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ўрин олди.

Давлат раҳбарлари тадбирни очиб, бир-бирларини самимий қутлар экан, ушбу саммит кириб келган янги йилда иккала томон учун ҳам биринчи учрашув эканини алоҳида қайд этди.

Мураккаб шароитларда йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларининг амалга оширилиши таъминланди, янги кооперация объектлари ишга туширилди. Жанубий кореялик шерикларнинг кўмаги ва иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган, минтақа учун ноёб бўлган замонавий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шулар жумласидан.