19 май 2024, якшанба

Кириш

ОЧЛ. "АГМК" мағлуб бўлганидан сўнг гуруҳдаги вазият чигаллашди.

Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тури ўз якунига етди. Ушбу турда Олмалиқнинг АГМК жамоаси Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Параллел кечган ўйинда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Ал-Ҳилол"ни 4:1 ҳисобида енгди.  

Гуруҳдаги рақобат авжига чиққан. Ҳеч бир клубни ўта кучли ёки кучсиз деб ажратиб бўлмайди. АГМКда кейинги босқичга чиқишга ҳали имконият бор.  5-турдаги рақиб "Ал-Ҳилол" билан ўйинда ғалабага эришибгина, АГМК гуруҳдаги ўз ҳолатини яхшилаб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз Ғарбий минтақадаги 5 та гуруҳдан энг яхши 3 та 2-ўринни эгаллаган жамоалар ҳам кейинги босқичга йўл олишади.