29 Апрель 2024, душанба

Кириш

ЖУРНАЛИСТЛАР УЙИ ТАЪМИРЛАНДИ

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини тубдан яхшилаш борасида ижобий ишлар амалга оширилаётир. Буни биргина Қашқадарё журналистикаси мисолида яққол кўриш мумкин. Яратилган имкониятлар соҳа ходимларини янада фаолроқ бўлишга ундамоқда.

«Вилоят ҳокимининг бевосита ташаббуси билан "Журналистлар уйи" қайтадан таъмирланиб, ижодкорлар учун барча шарт-шароитлар яратилди. Хоналар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланди»,дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров.

Журналист ва блогерлар иштирокида конференция залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ижросига бағишлаб ўтказилаётган матбуот анжумани ва брифингларда ижод аҳли ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар. 

«Журналистлар уйи»да ўтказилган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоларига янги аъзолик билетларини топшириш тадбирини Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Галовиддин Йўлдошев очди. Бугунги кунда вилоятда катта тажрибага эга бўлган уюшма аъзолари бўлиб, уларнинг матбуот соҳасидаги бой ҳаётий тажрибаларини ёш журналистларга ибрат қилиб кўрсатиш мумкин. 

«Юртимизда Наврўз байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда янги нусхадаги аъзолик билетларининг топширилиши нур устига аъло нур бўлди. Сўз эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик амалга оширилаётган ишларимизнинг асосий мезонига айланган. Фаолиятимиз қўллаб-қувватланилаётганлиги ижод аҳлига катта куч бағишламоқда. Биз фахрийлар ҳаётий тажрибаларимизни ёшларга ўргатишдан чарчамаймиз», дейди фахрий журналист Ҳусан Темиров.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилган тадбирда 24 нафар Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзолари янги аъзолик билетларини олдилар. 3 нафар фахрий журналистларга аъзолик билетлари уларнинг уйларига бориб топширилди.

 

Материал тайёрланди: 
Шавкат СУЛТОНОВ