19 май 2024, якшанба

Кириш

КЕЧГИ ТУНДА ЎЗГАЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ БУЗДИРИБ ЮБОРИШГА КИМ РУҲСАТ БЕРДИ..?

 

Дарҳақиқат,бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз иқтисодиётининг янада ривожлантириш жараёнида бевосита

ишбилармон ва МЧЖ доирасида фаолият кўрсатаётган жамиятларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватллашга ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда,эркинликларини,қонуний

манфаатларини ҳимоя этиш борасида бир қатор қонун,қарорлар қабул қилинганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бироқ,бизнинг таҳририятимизга келаётган аксарият 70 % маҳаллий  ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари,суд,ИИБ,Прокуратура ҳамда,айрим туман  Хокимиятларининг ноқонуний

ўзбошимчалик билан қилаётган ҳаъти - ҳаракатлари оқибатида жабр кўраётган фуқаролар қаторида,келган мурожаатларга назар ташлар эканмиз,айнан Бухоро вилояти,Ғиждувон туманидаги

“Ғиждувон Йўлловчи Сервес”МЧЖ Раҳбари Ғайрат Аъзамов томонидан тезкор мурожаатнома ортидаги  энг аянчли ҳолатни кўриб,”ЎЗИГА ЭРК БЕРИБ ЮБОРГАН “Ғиждувон тумани Хокимияти ва

ИИБ ходимлари кечги тунда “Ғиждувон Йўлловчи Сервес”МЧЖ ҳудудидаги панжараларини жамиятнинг Раҳбарининг рўҳсатисиз қандай қилиб буздириб юборишга ким уларга бундай ҳуқуқ

берганлигини билишингиз муҳим ўрнида,Сизларнинг эътиборларингизга қўйидаги ТЕЗКОР МУРОЖААТНОМАНИ ОЧИҚ ТАРЗДА ТАЪҚДИМ ЭТИШИМИЗНИ ЖОЙИЗ ТОПДИК...

 

           Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга,

          Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорига,

          Ўзбекистон Республикаси Расмий ОАВ HAQIQAT UZ www.haqiqattv.uz Веб-сайти таҳририятига

         ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ 

                   РАИСИ Б.Д.Исломовга

                   

      Даъвогар ; “Ғиждувон  Йўловчи Сервис”  МЧЖ

      (Автостанция)  Раҳбари Ғ. Азамовдан ва

       унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга

      2022 - йил 20 августдаги ишни  олиб боришга №000026-сонли ОРДЕР асосида

“BEMINNAT HIMOYA” Адвокатлик бюроси раҳбари,

Адвокат Ашуров Нуритдин Идиевич,

Манзил;Тошкентш.,Яккасарой т.,Ракат1- берк кўчаси 2 “А” уй.

Боғланиш учун Телефон: +99890 371 8487,(71) 255 25 76, +998 90 511 31 00

 ЖавобгарҲусенов Ботир Баҳриддинович

 Манзили : Ғиждувон туман Дилкушо кўчаси 27 - уй ,Шахсий паспорти  АА 

9174485 08.04.2015 йил Ғиждувон туман ИИБ томонидан берилган,                                              

              боғланиши учун телефон:  91 645 85  88

              Асосий иш № 5-2001-2101/741 Кассация иши №  5-507-22 сонли маъмурий иш юзасидан

 

                                      Т Е З К О Р  М У Р О Ж А А Т Н О М А

 Шу жумладан,Сиз Ҳурматли Олий Жаноблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси Баҳтиёр Джаҳонгирович !

          Мен Адвокат ва 5 йилдан ошаётган узоқ муддат давомида   жабрдийда ҳуқуқлари паймол бўлган ва овораю - сарсон бўлиб юрган Ғайрат Аъзамовнинг

ушбу эътироз ва талаблар ҳақидаги шикоятини такроран  ёза туриб, ушбу низони ечимини топиш мақсадининг  иштирокчиси сифатида жумламизни бошида

бир оғиз мени мансабим  АДВОКАТ бўлганлиги  учун шу жараёнларида тенглик,тортишувчанлик орқасида чиқаётган ҳақиқатга эришиш принципларидан келиб

чиққан ҳолда, мен Сизлардан ўз узуримни  сўраб ушбу шикоятимизни   билдиришга ва Сиз Жаноблари, уни тинглаб чин маъно мазмунига эътиборингизни

қаратишингизни ва шахсан ўз адолатли якуний қарорни қилишингизни илтимос қилиб сўрайман.

 Шикоятимизни Сизларга очиқ мурожаатнома ўрнида йўллашимиздан асл мақсад,

 Сиз касби кори мукаррам бўлган Олий жаноблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси ва СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИНИ...

Шу жумладан,ҳаётнинг чин ҳақиқатини  сўрашдан ва жавоб олмоқдан бошлайлик!

             “Агар ростгўй бўлсангиз ҳужжатингизни келтиринг”-деб айт” - деган инсон ҳаётининг бошланиш кунидан руҳиятимизга  ота - она ва устоз муаллимимизнинг

биринчи ўргатган панд насиҳатига амал қилб,фикр юритсак ЧИН ҲАҚИҚАТ ошкор бўлиб келиши ва хулоса қилишга адашмаган бўламиз.

ҲУРМАТЛИ ОЛИЙ СУДИМИЗ РАИСИ ва Кассация тартибида фуқаролик ишларини кўраётган Ҳурматли Олий судлов ҳайъати аъзолари!

         “Ҳақни ноҳақлик билан қориштирмангиз,

          ҳамда била туриб, ҳақиқатни яширмангиз !”

         Мустақиллик шарофати билан “ М У Л К   Д А Х Л С И З Л И Г И “    ТУШУНЧАСИ ҚОНУНЛАРИМИЗДА ЎЗ МАЪНО МАЗМУНИНИ ТЎЛА ЭГАЛЛАДИ.

У давлат ҳимоясида бўлишлиги қонунларимизда мустаҳкамланди.

           2018 йил 13 июнь куни  ҳеч қандай расмий ва қонуний ҳужжатга эга бўлмаган Ҳусенов Ботир меҳмонхона қуриш учун Ғиждувон туман,”ПАМУЗА” МФЙ,Ю.Хамадоний

кўчаси ҳудудидан  яъни “Ғиждувон Йўловчи Сервис”  МЧЖ га туташ бўлган худуддан ўзбошимчалик ва зўравонлик қилиб,  “Ғиждувон Йўловчи Сервис”МЧЖ га тегишли бўлган

ер майдонидаги шлагбаум ва темир чамбара тўсинларини суғуриб ташлаб, уни 4,5 сўтиқ ери чегарасини бузиб кириб, ўзига тегишли меҳмонхона учун мўлжаллаётган ер ости

қурилиш ишларини бошлаган ва ҳозирги кунга қадар у, ўз қонунсиз бошлаган иншоотини  қурилишини

                    АСОСИЙ ҚОНУН;

Олдинги ва Янги таҳрирдаги  КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ

            125 - модда маъно ва мазмунини бойитилган

Талабларига хилоф равишда

Вилоят,туманва,шаҳар,ҳокимлари,ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида,амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти

учун шахсан жавобгардирлар.

        126 - модда.

Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким ўз ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча ташкилотлар,  шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши

мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

Даъвогар Ҳусенов Ботир       маҳаллий ҳокимият раҳбарлари;

яъни ,Ғиждувон туман ҳокимлари Мурод Анварович Умаров (собиқ) ва ҳозирги Ашуров Шерзод  Рахимович ҳамда,

 Бухоро вилоят ҳокими Ботир Комилович Зарипов раҳномолигида давом эттирмоқда. 

Орадан 5 - йил тўлияптики   шунча йиллар сарсон саргардонликдан сўнггина ,

Аъзамов Ғайрат Қосимович ушбу ноҳақликка аниқлик ва ҳаққоний ҳақиқатни ва қонунсизликни бартараф этишни сўраб Бухоро вилоят Ҳокими Ботир Комилович Зариповга

қилган мурожаатига ;

 2022 йил 16 сентябрь кунги ЮР-570 -сонли Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Н.Ҳамдамов томондан берилган жавоб хатида:

Сизнинг вилоят ҳокимлигига қилган мурожаатингиз вилоят ҳокимлиги ва тегишли соҳа мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида ,Ғиждувон йўловчи сервис” масъулияти чекланган жамиятга  қарашли автостанция бино -иншоотлари  жойлашган ер майдони  бугунги кунда 0,30 гектардан

иборат эканлиги ҳамда фуқаро Ҳусенов Ботир томонидан автостанцияга ёндош худуддан меҳмонхона  биноси қурилаётганлиги аниқланди.

Юқоридагиларни  инобатга олиб,Сизга қўшни бўлган Б.Ҳусенов томонидан автостанция худудига кирган ҳолда қурилиш ишлари  олиб  борилаётганлиги  туман ҳокимлиги томонидан

мазкур ер майдони  нотўғри  ажратилганлиги ҳамда бу ҳолат ер муносабатларига низо келиб чиқаётганлигини билдирамиз.

Ушбу масала юзасидан худуддаги  барча ер майдонлари эгаллаган худуд чегараларига аниқлик киритиш мақсадида ЎзГАШКЛИТИ” ДУК Бухоро вилоят филиали худудда топография

ишларини бажарилиши , ҳақиқатда эгалланган ер майдони  ҳисобланиши  ҳамда ҳақиқий ўлчов ишларини ўтказиш мақсадга  мувофиқлиги , ушбу жараён якунлангандан сўнг

қўшимча равишда маълумот ҳамда хулоса тақдим этилишини маълум қиламиз” -  деб билдирилган.

 

                 Даъвогар Ҳусенов Ботирни ҳеч қандай расмий ва қонуний ҳужжатга эга бўлмаган бир ҳолда ўзгага яъни менга  тегишли худуд майдонидан 2018 йил 13 июнь кунидан

бошлаб  4,5 сўтиқ еримни ўзбошимчалик ва зўравонлик билан эгаллаб олган факт юзасидан

 

     2020 йил 3-мартдан бошлаб токи

     2022 йил 20 июнга қадар

     ЖАМИ ; 22 марта Маъмурий ишлар бўйича  -  10 марта,Жиноий ишлар бўйича  -  3 марта Фуқаролик ишлари бўйича   -   9 марта

 Биринчи инстанцияси судларида ва апелляция ҳамда кассация инстанция судлов ҳайъатларида ушбу 2018 йил 13-июнда яъни 5 йил илгари бошланган низо ва жанжаллар

ҳақидаги ишлар жами 22 марта.

              Мен сўз очган №2-2003-2004/2772-сонли фуқаролик иши юзасидагиЎзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тақдим

қилинган кассация шикоятига Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Г.Мирзаевани 2022 йил 20 -июнь кунидаги чиқарган  АЖРИМГА, ҳамда 5-2001-2101/741-сонли

маъмурий иш,№5-507-22 кассация иши  юзасидагиЎзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20-май  куни чиқарган Қарори

ҳамда  Ўзбекистон Республикаси  жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясининг 2021 йил 28 апрелдаги  №3-2006-2001/1708 сонли кассация иши  судья Э.Эргашев

томонидан қабул қилган Қарор  шу асосларда ноқонуний ҳисоблангани учун ҳам у бекор қилиниб, ушбу фуқаролик иши ва маъмурий иш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари янгидан судда

предмети, мазмун - моҳияти  ва иштирокчи томонлари бир бўлган 3-та судловга тегишли иши билан бирлаштирилган ҳолда  кўрилсагина,Ўзбекистон Республикаси Олий суди

фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг якуний хулосасида ЧИН  ҲАҚИҚАТ  ЎЗ АДОЛАТИНИ ТОПАДИ.

 Ушбу 3 та Ўзбекистон Республикаси Олий суди  судлов ҳайъатларида тегишли равишда кўрилган  ушбу ягона НИЗОНИ   БАРТАРАФ ҚИЛИШНИНГ БОШҚАЧА ҲОЛДА ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ ҲЕЧ ҲАМ ИЛОЖИ ЙЎҚ.

               Бундай илтимосномамизга асос, Ўзбекистон Республикаси ФПК си 27-модда. Бир-бири билан боғлиқ бир қанча талабларнинг судга таалуқлилиги ҳақидаги ҳуқуқий норманинг  мавжудлигидир.

       Бу Ўз.Р.ФПК нинг 27-моддаси 2-қисмида;-

       Ўзаро боғлиқ бир нечта талабнинг судга таалуқлиги бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга ,баъзилари эса,маъмурий судга таалуқли ҳамда жиноий судловга таалуқлик бўлган бир нечта

талаб бирлаштирилганда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши керак. 

        Тарафлар ўртасидаги мулк ва  ер устидаги низо ва жанжал   судлар томонидан ноҳақ бўлган Ботир Ҳусеновни  қарши даъвогар томон Азамов Ғайратга тегишли хусусий

“Ғиждувон Йўловчи Сервис”  МЧЖ га тегишли бўлган ермайдони худуди чегарасини  зўравонлик қилиб, бузиб кириб ва маҳаллийчилик, таниш билишлик қилиб, ўша пайтдаги

ва ҳозирги кунда собиқ  Ғиждувон туман ҳокими  Мурод Анварович Умаров, Ашуров Шерзод Рахимовичлар билан келишиб туриб, Азамов Ғайратнинг қонуний мулкига зиён етказиб,

уни қонуний эгалигидаги хусусий мулки ҳисобланган шлагбаум ва темир чамбараларини оғир техникада йиқитиб  “Ғиждувон Йўловчи Сервис”  МЧЖ га тегишли  4.5 сўтиқ ерини

зўравонлик қилиб, ўзлаштириб, меҳмонхона қурилишига қўшиб туриб, қурилиш ишларини бошлаб уни якунлаш учун ҳаракат қилишига имконият яратиб берилмоқда.

                 Судларнинг ушбу низолар юзасидаги юритилаётган фуқаролик, маъмурий ва жиноий судларда кўрилган барча   суд ишларини битта фуқаролик ишига бирлаштириб

кўришга Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъат қарорини чиқариб, уни бетараф вилоят судида кўришликни юклаб туриб , ушбу суд ишини низо жойида сайёр суди

ташкил қилиб ва судда бетараф ва холис ер ўлчаш ваколатидаги республика масштабидаги мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан низолашаётган жойга чиқиб турибгина

реал ер эгалигини чегара ва нуқталарини аниқлаб олиб, меҳмонхона қуриш учун ҳеч қандай қонуний ва расмий асослантирувчи ҳужжатга эга бўлмай боз устига ўзгани ер эгалигидаги

заминга куч ишлатувчи органлар ва техникада кириб уни иншоотига зиён етказиб темир ва шлагбаум чамбараларини қўпориб туриб, қурилиш қуришга киришган Ботир Ҳусеновни

қонунсиз ишларини аниқлаш учун фақатгина ўша низо ери чегараларини ЎЛЧАШ йўли билангина аниқлашдек процессуал ҳаракатни амалга оширишни пайсалга солишлари ва охир оқиба

амалга оширмаганлари оқибатида,чин ҳақиқатни тикланмаганлигива  тегишлича қонуний  ўрганмагани ва ёндошмагани оқибатида, А Д О Л А Т    Т И К Л А Н М А Г А Н И  учун  ҳам ўртадаги 

низо ва жанжаллар кескинлашиб бораётгани  ва охир оқибат низолашувчилар ўртасидаги  низо, оғир инсон қалбини ларзага келтирадиган трагедияни содир қилинишидек оқибатларга

сабаб бўлишига аҳамият берилмай бефарқ бўлишгани Ғиждувон халқи ва жамоатчилигида ҳаётнинг шундай қонунлари ва қонун ҳимоя қилувчисуд ҳокимияти мавжуд бўлганидава дўкондор,

бойваччалик қилаётган Ҳусенов Ботир томонидан содир қилинаётган очиқдан - очиқ зўравонлик, таниш - билишчилик  қилиб туриб, ўзгани қонуний эгалигида бўлган еридаги иншоотларини 

суриб ташлаб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб ўз манфаати учун қурилиш иншоотини бошлагани ҳақидаги  жамиятдаги  ноҳақлик  ҳақида ёмон фикрларни ҳосил қилишига сабаб бўлишиятганини англашмаяпти.

                  2020 йил 17 декабрда фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди ,2021 йил 4 март куни Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати,

2022 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида кассация суди бўлмасдан туриб, тақдим қилинган кассация шикоятига жавоб тариқасида якка тартибда Ажрим қилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди 

судьяси Г.Мирзаева ҳам беэътиборлик қилиб даъвогар бўлган Ҳусенов Ботирдан ушбу худудда қурилиш ишларини бошлаш учун асос бўладиган ҳужжат, Ғиждувон туман ҳокимининг қарори

бўлмаганлигига эътибор бермаган.

                 НИЗОНИНГ   ЭНГ  АСОСИЙ НУҚТАСИ;

                Барча инстанция судлари,

 ўзбошимчаликни қайси томон содир қилганлигини аниқлаш учун даъвогар ва жавобгарнинг ўзларида мавжуд бўлган ҳаққоний қонуний ҳужжатларини талаб қилиб туриб асл реалликда

ҳаққоний содир бўлган вазият билан таққослаш учун низо юзага келган жойга чиқиш йўли билан ҳолис мутаҳассислар иштирокида ҳар икки томонни ер юзасини ўлчаб туриб юзага келган

низо билан таққослаш ва солиштириш учун асл расмий ҳужжатларни талаб қилмасдан ҳужжатсиз далилсиз ва асоссиз даъвогар аслида ўзбошимчалик ,зўравонлик қилаётган шахс Ҳусенов Ботирни манфаатини ҳимоя қилиб уни - ғайри қонуний талабларини қаноатлантириб келган.

                     Даъвогар Ҳусенов Ботир  ўзига тегишли 172 кв.метр ер майдонидан ташқари 672 метр ер майдонига ҳеч қандай расмий тартибдаги қонуний ҳужжатларга эга бўлмасдан боз

устига шу 672 кв.метр  ер майдонида меҳмонхона қурилишни 2018 йил 13 июль куни бошлагани ва ўша пайтда унда асосли ва керакли расмий ҳужжатга эга бўлмай туриб, ўзбошимчалик

билан ўзганинг худудидаги ер чегарасини бузиб меҳмонхона биносин қуриш ишларини бошлаган ҳолат ҳамҳар икки суд инстанциясида фуқаролик иш кўриб чиқилганда даъвогар Б.Ҳусеновни

меҳмонхона қурилишига киришишида унда ҳеч қандай қонуний ваколат берувчи асосли расмий ҳужжат ҳисобланадиган Ғиждувон туман ҳокимининг қарори мавжудбўлмаган ва ҳали

чиқарилмаганлигига, ҳамда даъво аризасининг объекти жойлашган низоли худуд суднинг сайёр мажлиси давомида ўрганилиши учун ўша низоли ер жойлашган манзилга бориб ўша жойида

ўрганишни лозим кўрмаганлиги  орқасида,  эътибор қаратмаганлиги ва  охир оқибат Б.Ҳусеновни  меҳмонхона иншоотини қуриш ишларини расмий ва тегишли ҳужжатга эга бўлмаган

даъвогар Ҳусенов Ботир манфатига асоссиз ва ғайри- қонуний равишда у томондан судларга тақдим қилинган даъво аризаси,  қаноатлантирилган.

Ва оқибатда Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди ва Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Суди фуқаролик

ишлари бўйича судлов ҳайати судьяси Г.Мирзаевалар  меҳмонхона қурилиши бошлаган Ботир Ҳусеновни ўзбошимчалик билан таниш билишлик қилиб зўравонлик кўрсатиб ўзгани ерини

зўравонлик билан ҳаққоний эгаллаб олишга имконият яратган.

                   Ваҳоланки даъвогар Ҳусенов Ботир томонидан тақдим қилинган 2021 йл 20 апрель кунида Ғиждувон туман ҳокими М.А.Умаров томонидан имзоланган №280 сонли қарори,

Бухоро вилоят прокуратураси томондан 2021 йил 1 июльда Ғиждувон туман Қурилиш бўлимининг 2019 йил 23 июлдаги 134-сонли рухсатномасини бекор қилиш ҳақидаги протести ва

2019 йил 07 август даги архитектура режалаштириш топшириғи ғайри қонуний бўлганлиги учун Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 2019 йил 6 июль куни бекор

қилингани ва ўша текшириш кунида 2021 йл 20 апрель кунида Ғиждувон туман ҳокими М.А.Умаров томонидан имзоланган №280 сонли қарори мавжуд бўлмаганли бундай қарор

Ғиждувон туман собиқ ҳокими томонидан қалбаки  олдинги муддатда чиқарилгандек кўрсатиш учун қилингани ўз исботини топади.

Даъвогар Ботир Ҳусенов Ғиждувон туман “ПАМУЗА” МФЙ,Ю.Хамадоний кўчаси худудида яъни “Йўловчи Сервис “МЧЖ га туташ бўлган худуддан меҳмонхона биноси қуриш учун якка тартибдаги  юқорида

кўрсатилган 672 кв.метр ер майдони билан бирга умумий ер майдони 850 метр этиб белгиланганлиги кўрсатилган расмий ҳужжатга эга эканлиги ҳақида  2021 йил 16-июлдаги  Бухоро вилояти

судининг жиноят ишлари бўйича  судлов ҳайъатининг С.Рўзиев раислигидаги суд мажлисида сўралганда айнан  шундай қарор мавжуд бўлмаганлиги учун тақдим қила олмаган эди ва оқибатда

Ҳусенов Ботир меҳмонхона қурилишини асосий ҳужжат яъни Ғиждувон туман ҳокимининг ҚАРОРИсиз 2018 йил 13 июнь куни ўзбошимчалик билан бошлаганини  ўз исботини топган эди.

                   2020 йил 17 декабрдаги  фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди ,

2021 йил 4 март кунидаги  Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати,томонидан  чиқарилган суд Ҳал қилув қарори ва Ажрими чиқарилганда,

ҳар икки инстанция судида ҳам даъвогар Ҳусенов Ботирни  даъво предмети ҳисобланадиган меҳмонхона қурилишини амалга оширилишидаги ҳаракати давомида даъвогар Б.Ҳусеновда қонуний ҳужжат
ҳисобланган  Ғиждувон туман ҳокимининг қарори мавжуд бўлмаган ва уни биз талаб қилган бўлсакда,суд томонидан ҳақиқатни билиш учун  иш ҳужжатларига далил сифатида тақдим қилиб уни судда

ўрганиш учун талаб қилиб олинмади .

           Даъвогар Ҳусенов Ботир меҳмонхона қурилиш ишларини расмий ҳужжатларга эга бўлмай бошлагани ва қарши даъво берган Азамов Ғайратга тегишли “Ғиждувон  Йўловчи Сервис”  МЧЖ га тегишли

ер худудига ўтиб уни 4,5 сотиқ ерида қурилиш ишларини бошлаган ҳаракати ўзбошимчалик билан жавобгар ва қарши даъво ариза билдирган Азамов Ғайратга тегишли унинг чегарасидан ўтиб қурилиш ишларини амалга оширганлик қилмишни содир этгани учун уни даъво аризаси рад этилмоғи шарт ва зарур эди.

                   Судлар фақат фуқаролик ишларини  Ботир Ҳусенов фойдасига ҳал қилиб бериб ҚОНУНСИЗЛИК ва қалбакичилик суистеъмоллик ҳаракатларини содир этганларга қонунан

ва ҳақиқаттан ҳам тўғри ёндошмаяптилар.

Оқибатда судда ҲАҚИҚАТ ТИКЛАНМАЙ, АДОЛАТСИЗЛИККА САБАБЧИ БЎЛИШМОҚДА.

          2020 йил 17-декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судида  №2-2003-2004/2772 сонли  фуқаролик иши  юзасидан сўралган Бухоро вилоят “Ермулккадастр”ДК

Ғиждувон филиали вакили Ҳафизов Собир ҳамда Ғиждувон туман қурилиш бўлимининг вакили Мирзаев Махмудлар ушбу низодан хабардор бўлган ва масъул шахс мутахассис сифатида судда 

чақириб сўралган холис ва бетараф бўлиш ўрнига, айнан ўзи мутахассис  бўла туриб, маҳаллийчилик, таниш билишчилик қилиб ўзлари томондан жавобгар “Ғиждувон  Йўловчи Сервис” 

МЧЖ хусусий мулк эгасиАзамов Ғайратга берилган расмий ҳужжатларни тан олиб туриб, айнан ўша ҳужжатлардаги маълумот ва кўрсатгичлардаги АНИҚЛИКни аслида  реал ҳаётда ҳозирги кунда

низо бўлаётган худуд қанча сотиқни ташкил қилиб турганлигини ошкор қилмаслик ва  чин ҳақиқатни яшириш пайида бўлиб, ёлғон хулоса ва маълумотлар берганига ҳамда,фуқаролик ишлари бўйича

Ғиждувон туманлараро суди ҳамда Бухоро вилоят фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати аъзолари ҳам  шу мутахассис сифатида сўралган иштирокчиларни маълумот ва хулосасини 

низо бўлаётган жойга чиқиб ўрганиш учун сайёр судини ўтказилмаслиги оқибатида,аксинча фақат суд жараёнида қоғозларда ўша низони силлиқ кўрсатиш йўли билан очиқчасига СУД ларни ва иштирокчи

томонларни алдаб ёлғон хулосалар билан даъвогар якка тартибдаги тадбиркор, савдо дўконларига эга бўлган Ҳусенов Ботир манфаати учун  жавобгар ва қарши даъво қилган Азамов Ғайрат Қосимовичга

эгалик ҳуқуқи берилган ер ҳудуд ҳақида судлар томонидан сўралганда, улар ўзлари  2004 йил 5-июлдаги 385 - сонли қарор билан қонуний расмийлаштириб берилган ва уни “Ғиждувон  Йўловчи Сервис”

МЧЖ га ўлчаб берилган 30 сотиқ ер майдони ҳужжатларини инкор этмаган ҳолда, расмий давлат ҳужжатларидаги кўрсатгичларни тан олган ҳолда, 2018 йил 13 июль куни шу худудимга ҳеч қандай расмий

ҳужжатсиз, ҳаттоки Ғиждувон туман ҳокими томонидан расмий  ҚАРОРИ  бўлмаган бир ҳолда, зўравонлик ва ўзбошимчалик билан оғир техника тракторларида  кириб, варварларча зўравонлик қилиб, 

4,5 сотиқдаги қисмига давогар Ҳусенов Ботир меҳмонхона қуриш учун ер қазиб кўп қаватли иморат пойдеворини ва қурилиш ишларини амалга ошираётганлиги  фактига кўз юмиб туриб , яъни даъвогар

Ҳусенов Ботир томонига ён босиб уни  манфаатини кўзлаб, барча инстанция судларини ўз ёлғонлари билан чалғитган ҳолда ва судда мутахассис сифатида ёлғон, нотўғри маълумотлар бериш услуби билан

бўлсада, судларда мутлақо адолатсиз қарорлар чиқарилишига сабаб бўлмоқда.

Бир мазмундаги ва бир хил мазмундаги даъво предмети бўлган“Ғиждувон  Йўловчи Сервис”  МЧЖ  худудий майдонига хусусий мулкка эгалик ҳуқуқим, савда-дўконлари қўшни бўлган Хусенов 

Ботир томонидан тажовуз, ўзбошимчалик, зўравонлик билан эгаллаб олганлик факти  борасидаги низо юзасидан мен даъвогар Ҳусенов Ботир билан ҳам фуқаролик судларида, маъмурий ҳуқуқбузарлик

ишини жиноий ишлар бўйича судларида ҳамда маъмурий ишлар бўйича судларида  “Ҳар қандай -кишининг ўз айтган гапига далили бўлиши керак.Ким унинг гапини эшитса,далил сўрасин.

Далили бўлмаса қабул қилмасин.” -деган қонуний принциплардан келиб чиқиши шарт ва зарур !

            Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг Ажримида такидланганидек ;Судда сўралган мутахассислар;

Бухоро вилоят “Ермулккадастр”  ДК Ғиждувон филиали вакили Хафизов Собир ўз кўрсатмасида .берилган хулосаларини тасдиқлаб, “Ғиждувон Йўловчи сервис” МЧЖ ва фуқаро БЮ.Ҳусеновга тегишли

худудлар бир-бирига  дахл қилмасада низога сабаб бўлаётган шлагбаум ва темир панжара қурилмалари  “Ғиждувон Йўловчи сервис” МЧЖга ажратилган ер майдонлари қизил чизиқлардан ташқари

худудидан ўрнатилгани билдирганини  ҳамда,Бухоро вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлов апеляция ҳайъатининг ушбу Ажрими асослантирувчи қисмида келтирилган ;яъни ,

            Аслида судга Бухоро вилоят “Ермулккадастр” ДК Ғиждувон туман филиалининг 2020 йил 24 -ноябрдаги № ФИ-15-982-сонли хулосасидаги  чиройли қилиб ёлғон маълумотларни баён қилинганига

ёки ёзма тақдим қилингани мутлақо ёлғонлигини ва аслида низо бўлаётган ер ва жойдаги асл ҳолатга  тескари бўлган ва фақат даъвогар Ҳусенов Ботирнинг манфаатдорлиги эвазига ёзилганини

билдирганимизда ҳам ушбу юқоридаги ёзма маълумот ва суд жараёнида мутахассис тариқасида сўралган ёлғончи Хафизов Собирнинг берган хулосаларига  заррача шубҳа билан қаралмаганига ва унга

тўла ишониб ён босилганини асослаб бераман.

         У берган хулоса ва ёзма маълумотлар чин ҳақиқатга  мутлақо  ХИЛОФ ва ҚАРАМА ҚАРШИ бўлган ЁЛҒОН .

           Судлов ҳайъатининг сўровига асосан Бухоро вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ғиждувон туман филиали томонидан 19.02.2021 йилда берилган № фи -15-194 -сонли

жавоб хатида, низога сабаб бўлаётган қулфли шлагбаум ва темир панжара  Ғиждувон туман қурилиш бўлими томонидан “Ғиждувон Йўловчи сервис” МЧЖ жойлашган худуднинг қизил чизиғи билан

белгилаш тўғрисидаги  топохаритаси ташқарисида ўрнатилгани, қулфли шлагбаум ва темир панжара даъвогар Б.Хусеновга тегишли бўлган бинолар ва ер участкасидан фойдаланишга дахл қилмаслиги,

ҳақидаги ёлғон маълумотларига таянган суд хулосаси ҳам чин ҳақиқатга  тўғри келмаган хулосадир.

Бундай суднинг хулосаси ҳам асл ҳолатга ва содир бўлган ҳақиқатга тескари ва ундан жуда ҳам қарама - қарши  ва асоссиздир.

          Суднинг бу хулосаси ҳам Ҳусенов Ботирни ҳимоясига ўтиб олган Ғиждувон туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими мутахассисларининг кўзбўямачилиги орқасидаги маълумот асл низо бўлаётган ер

худудидаги вазиятга мутлақо  тескари ва ёлғон.

Суд айнан шу ҳолат қанчалик ҳақиқат эканлигини ҳозирги кунда космик ускуналарда тўғридан - тўғри ўша жойни ҳар бир см қаричида адашмайдиган ҳолатдагисини ўлчаб берадиган компьютер

программаси асосида аниқ ўлчовни чиқариб беришлиги ёки Бухоро вилоятида ҳамда Республика масштабидаги бетараф ва холис бўлган экспертиза ер ўлчовларини ўлчовини аниқлаб берадиган

ускуна ва асбоб ускуна давлат ва шахсий корхоналар мавжуд бўлганда, суд ана шундек аниқ  ўлчовларни олиш имконияти мавжуд бўлган бир ҳолатда ҳам ушбу низода аниқлик киритишга шундай

имкониятлардан фойдаланишга уринмади.

Аслида ушбу қулфли шлагбаум ва темир панжара менга қонунан  тегишли ер қисмида , ўлчаб берилган ер чизиғларидан бир сантиметр четга ўзга ерига чиқмаган ҳолатда мен томонимдан ўрнатилган

ҳолатга, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суд ҳам  ва апелляция судлов ҳайъати ҳам аниқлик киритмади.

Фақат даъвогар Б.Хусеновнинг ўзига тегишли бўлган ер участкаси ва бино иншоотларга кириб чиқиш йўли устида қурилган деб ишонишга уринди.

             Оқибатда менга тегишли ер участкасининг 4,5 сотиғи  Б.Ҳусенов томонидан фойдаланиш ҳуқуқига дахл қилинишига сабаб бўладиган хулосага келди.

Суд Ҳусенов Ботирни  850 кв.метр ер майдонида амалга оширилган қурилиш ишлари “Ғиждувон Йўловчи сервис” МЧЖнинг худудига кирмаслиги қайд қилинган”-деган хулосаси ҳамда,

 шу Ажрим асослантирувчи қисмидаги;

 Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 10 моддаси нормасини келтириб, ер участкасининг чегараси планларда (чизмаларда) қайд этилади ва натурада (жойнинг  ўзида) белгиланади.

Ер участкасининг майдони натурада (жойнинг  ўзида) чегара белгиланганидан кейин аниқланишини кўрсатиб турган апелляция судлов ҳайъатининг ўзи айнан шу Кодекс нормасини шундай

эканлигини айтиб туриб ўзи эса ушбу ҳолатни сайёр суд мажлиси ўтказиши ва низо бўлаётган ерга бориб ушбу ҳолатни айнан жойнинг ўзида ер чегаралари жойлашган нуқталар мутахассис

сифатида судда сўралган ва ёлғон алдовчи маълумотларни Хафизов Собирнинг судда берган кўрсатмаси қанчалик ҳақиқат эканлигини ўрганмасдан туриб барвақт хулосага келди..

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суд ва Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати  даъвогар Ҳусенов Ботирга ён босиб ёлғон маълумотларга таяниб,

Бухоро вилоят  Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ғиждувон туман филиали томонидан 19.02.2021 йилда берилгавн № фи -15-194-сонли жавоб хатида ва Бухоро вилоят

Қурилиш Бош бошқармаси томонидан 23.02.2021 йилда берилган 289-сонли жавоб хатидаги ёлғон маълумотлар асл ҳақиқатга қарши эканлигини суд уларни кўрсатмалари тўғрилигини ёки

ёлғонлигини сайёр суд мажлиси ўтказиш йўли билан чин ҳақиқатни аниқлашга процессуал қонун талабидан келиб чиқиб уринишни ҳам истамай, уни  жойида чиқиб ўрганишни ташкил қилмай

уларни ёлғондан иборат кўрсатмаларига ишонди ва уларга асосланиб ўз ҳақиқаттан йироқ СУД қарорини чиқарган.

Аслида суд ва судлов ҳайъатида жавобгар ва қарши даъво берган “Ғиждувон Йўловчи сервис” МЧЖ раҳбари Азамов Ғайрат томонидан билдирилган асосли кўрсатмаларга аҳамият бермай ишни

бир томон манфаати йўлида кўришга ва Қарор қабул қилишга эришди.

 Ҳар икки суд инстанциияси “Ғиждувон Йўловчи сервис” МЧЖ раҳбари Азамов Ғайрат томонидан билдирилган асосий талаб расмий ва қонуний ҳужжат ҳисобланган  даъвогар Ҳусенов Ботирда

меҳмонхона қуриш учун аслида Ғиждувон туман ҳокимининг қарори мавжуд эмаслигини билдирганига ҳам аҳамият бермади  ва суд жароёнида айнан шундай ҳужжатни тақдим қилиш учун танафус

эълон қилиб бошқа кунга қолдирилган бўлсада айнан даъвогар Ҳусенов Ботир томонидан қурилиши бошланган меҳмонхонани қуриш учун ер ажратилгани ҳақида Ғиждувон туман ҳокимининг расмий

ва зарур бўлган қарори мавжуд бўлмаганлиги учун ҳам даъвогар Ҳусенов Ботир судда ушбу ўта расмий ва зарур бўлган Ғиждувон туман ҳокимининг қарорини тақдим қила олмаган.

                  2018 йил 13 июль кунида ҳеч бир расмий қарор ёки ҳужжат бермасдан туриб қуруқ оғзаки буйруқ берган Собиқ Ғиждувон туман ҳокими Мурод Анварович  Умаров ва униинг

қўл остидаги қурилиш бўлими раҳбари билан биргаликда ўзиниинг инсоний қалб хазинасини арзимас пулга сотиб,менга

2004 йил 5-июлдаги 385 - сонли қарор билан қонуний расмийлаштириб берилган ва уни “Ғиждувон  Йўловчи Сервис” МЧЖ жамиятим томонидан узоқ йиллар давомида фойдаланиб келаётган

30 сотиқли еримни 4,5 сотииғини зўравонлик билан варварчасига мендан тортиб олиб уни ҳужжатсиз, асоссиз бир ҳолда тўраларча, ён томонимда савдо дўкони бўлган Ботир Ҳусеновга  ён

босиб меҳмонхона қуриш учун топшириқ бериши натижасида ва у айнан мени чегарамда қурилиш ишларини бошлаши билан мана 5 йил давомида чўзилиб келаётган адолатсизлик

низосини  келтириб чиқаришди.

 Боз устига Ботир Ҳусеновга асоссиз равишда Ғиждувон туман қурилиш бўлими бошлиғи А.Азизов томонидан 2019 йил 23 июлдаги  134-сонли Ғиждувон  туман  Ю.Ҳамадоний 

кўчаси ҳудудидан 850,0 (саккиз юз эллик) кв.метр  ер майдонида объектни қайта  ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш бўйича РУХСАТНОМА” си берилган.

Шу ҳужжат асосида Ботир Ҳусеновга  2019 йил 7-август  куни Бухоро вилояти Қурилиш Бош бошқармаси томонидан 1648-сонли архитектура -режалаштиириш топшириғи

тайёрлаб берилган.

Айнан шу ҳужжатларни қонунийлигини текширган Бухоро вилоят прокуратураси 2021йил 01 июль куни  ушбу иш ҳужжатларида Ғиждувон туман ҳокимининг Ҳусенов Ботирга

меҳмонхона қурилиш иишларини бошлаш ҳақидаги  Қарор мавжуд бўлмаганлиги учун ҳам Ҳусенов Ботирга  ушбу 2019 йил 23 июль куни Ғиждувон туман ҳокимлиги  қурилиш

бўлими томонидан берилган 134-сонли рухсатномани  бекор қилиш ҳақида ҳамда Бухоро вилоят бош меъморининг 2019 йил 07 августдаги 1648 -сонли  тасдиқланган архитектура

-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа сметаси мавжуд бўлганлиги учун ҳам Бухоро вилоят Қурилиш бош бошқармасига протест келтириб уларни бекор деб топишни сўраган.

Ҳамда  Ғиждувон туман Қурилиш бўлими собиқ бошлиғи А.Азизов ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар терговга қадар текшириш

учун Ғиждувон туман прокуратурасига юборилган.

2021 йил 06 июль куниБухоро вилоят Қурилиш бош бошқармаси ушбу протестда келтирилган қонунсиз бўлган яъни Ғиждувон туман қурилиш бўлими бошлиғи А.Азизовни

ваколат доирасига кирмаган ғайри- қонуний бўлган ўз вазифасидаги суистеъмолчиликка йўл қўйган ҳаракати  билан Ботир Ҳусеновга қурилишга берилган рухсатномани ва

Бухоро вилоят қурилиш Бош бошқармаси томонидан ушбу рухсатнома асосида берилган архитектура режалаштириш рухсатномани қонунсизлиги учун Бухоро вилоят Қурилиш

бош бошқармаси томонидан  Бухоро вилоят прокуратураси томонидан келтирилган протестдаги ҳолатларда қонунсизлик содир қилинганини ўрганиб ўз қарори билан ушбу 

юқорида келтирилган Ботир Ҳусеновга қурилишга берилган рухсатномани ва Бухоро вилоят қурилиш Бош бошқармаси томонидан ушбу рухсатнома асосида берилган

архитектура режалаштириш рухсатномани қонунсизлиги учун уларни бекор қилишга  юқори турувчи идора сифатида ўз қарорини қабул қилган.

Бухоро вилоят прокуратураси томонидан Ботир Ҳусеновга берилган ҳужжатлар юзасидан 2021 йил 1 июль куни текшириши якунланган иш ҳужжатларида Ғиждувон туман

ҲОКИМИ Мурод Анварович Умаров томонидан аслида чиқарилмаган ва ўз қонунсиз ишини хаспўшлаш учун қалбакичилик жиноий ҳаракатини амалга ошириб воқеликдан

олдинги муддатни кўрсатиш услубида  2021 йил 20-апрел кўрсатилган 280 -рақамдаги  Ботир Ҳусеновга меҳмонхона қуриш ҳақидаги  Ғиждувон туман ҳокимининг шу сонли

қарори чиқарилгани мутлақо ғайри - қонуний, жиноий қилмиш содир қилингани аслида бундай Ғиждувон туман ҳокимининг қарори мавжуд бўлмаганлиги Бухоро вилоят

прокуратураси томонидан  Ғайрат Азамовга  2021 йил 21 июль  куни 3 10.2/233886-21 мурожаатга берган жавоб хати билан исботланади.

                    Б.Ҳусенов меҳмонхона қурилишини  Ғиждувон туман Ҳокимнинг қарорисиз, қурилишга асос бўлмайдиган ҳамда  рухсат бермайдиган бошланғич ҳужжатларни

асос деб билиб қалбакичилик йўли билан эски муддат билан кейинчалик 2021 йил 20 апрел куни кўрсатилган 280 - сонли Ғиждувон туман ҳокими Мурод Анварович Умаров

томонидан шунчаки кўзбўямачилик учун чиқарилган қарорга, Бухоро вилоят прокуратурасига билдирилган  бир неча марта шикоятлар битилган мурожаатларга ҳам Бухоро

вилоят прокуратураси раҳбарияти ҳам кейинчалик қонунийлик йўлида бошлаган ўз фаолиятига панжа орқасига қарай бошлади ва ҳозирги кунга қадар ушбу ҳолатга

бепарволик ва эътборсизлик қилиб келмоқда.Уларнинг бундай ўз мансаб вазифасига нисбатан лоқайдликка тегишли юқори турувчи Республика бош прокуратураси ўз

конституцион вазифаларини яъни  ўз ваколати доирасида бўлган имкониятлардан фойдаланмай уларни бажармай келмоқда.

              Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексидаги 1 -модда Фуқаролик қонунчилигининг асоссий негизларидаги , Фуқаролик қонунчилиги улар томонидан 

тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларнинг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлгига, хусусий ишларга бирор бир

кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига ,фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини уларнинг суд орқали ҳимоя қиилинишини

таъминлаш зарурлигига асосланади.

                  “МУЛК ДАХИЛСИЗ ” -  деган ҚОНУНИМИЗНИНГ  ОЛТИН  принципларидан заррача оғишмай шу қонуннинг нормасига қатъий амал қилган ҳолда фуқаролик конститутцион ҳақ

ҳуқуқларимни ҳимояси йўлида чин ҲАҚИҚАТНИ тиклаш ва Адолат ўрнатиб хусусий мулк дахлсизлигимга қилинаётган тажовуздан Азамов Ғайрат Қосимовични ҳуқуқий ҳимояланишида,

Сиз Олий Суд ҳайъатининг қонуний ва ҳақиқий эътиборидан  нажот истаётганидан  иборат.

           Ҳурматли Олий Суд Раиси ва  судлов ҳайъати аъзолари

          Жавобгар ва қарши даъво берган Азамов Ғайрат Қосимовичга

          ЧИН АДОЛАТНИ ТИКЛАШ Судлар ушбу фуқаролик иши юзасидан жавобгар турли ғирром услубларда, ёлғон маълумотлар етказишни ташкил этиш  услуби билан  суд тизимларининг

фаолиятидаги ЭНГ ОЛИЙ МАҚСАДга  ХИЛОФ БЎЛГАН унинг шаънига ва обруйига зиён етказиб, чалкашликларни келтириб чиқарилиши оқибатида Суднинг барча пағоналарида ва ҳаттоки

юқори инстанцияси Ўзбекистон Олий судида ҳам ЧИН ҲАҚИҚАТ тикланмай балки мазмун маъноси ва МОҲИЯТИ ЁЛҒОНЧИЛИК УСТУНЛАРИГА ТАЯНГАН СУДнинг ҚАРОРИНИ ЧИҚАРИЛИШИНИ

КЕЛТИРИБ ЧИҚАРДИ.

            Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Г.Мирзаева томонидан чиқарилган СУД АЖРИМИ,  суднинг охирги ушбу  қарори ўз моҳияти билан АСЛ ЧИН ҲАҚИҚАТНИ АНГЛАТМАГАН ҲОЛДА,

АДОЛАТСИЗ чиқарилган деб биламиз.

          Бу   Жамиятимиздаги ҚОРА ДОҒ  ҳеч ҳам Азамов Ғайрат Қосимович ва бошқа манфаатдор томонларни қалбимиздан ўчмаяпти.

Чунки 2022 йил 20 - июндаги  Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Г.Мирзаева томонидан якка тартибда чиқарилган,  кассация шикоятини бериш муддатини

тиклашни ва шикоятни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги Ажрими , даъвогар Ҳусенов Ботирнинг жавобгар  “Ғиждувон  Йўловчи Сервис”  МЧЖ раҳбари Азамов Ғайратга нисбатан

ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани  бартараф қилиш тўғрисидаги, ҳамда қарши даъво бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикаси  Савдо - саноат Палатаси  Бухоро вилоят худудий

бошқармасининг “Ғиждувон йўловчи сервис “ МЧЖ  манфаатида жавобгар Ҳусенов Ботирга  нисбатан  етказилган зарарни  ундириш тўғрисидаги  даъво аризаси юзасидан  қабул қилинган

фуқаролик ишлари  бўйича Ғиждувон  туманлараро  судининг 2020 йил 17 декабрдаги  ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят суди  фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил

4-мартдаги ажримига нисбатан Ўзбкистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини муддатини тиклаш тўғрисидаги аризани ўрганиб чиқиб,

у юзасидан кассация шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси рад этиб кассация шикоятини қабул қилишни ҳам рад этган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Г.Мирзаева тақдим қилинган кассация шикоятида билдирилган.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида , Мулк ҳуқуқи тушунчасида ,

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек

ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.”- деган  қонун нормасига хилоф бўлиб

судья Г.Мирзаевани шундай АЖРИМНИ қабул қилиши оқибатида, хусусий мулк эгаси Азамов Ғайрат Қосимовични ўзига тегишли “Ғиждувон йўловчи сервис “ МЧЖ ги

хусусий мулки  ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишдан ва уни талаб қилишдек ҳуқуқларидан ва унинг

“ мулк ҳуқуқи муддатсиз” -

 деган қонуний ҳуқуқларидан Ўзбекистон Республикаси ФПК 4051,4073--моддалари асос қилиш билан  маҳрум қилиниши бу АДОЛАТни тиклаган бўлмайди!

“Ғиждувон йўловчи сервис “ МЧЖ  таъсисчиси Азамов Ғайрат хусусий мулк унга муддатсиз вақт давомида эгалик ҳуқуқи берилгани ва унинг шу мулк эгаси бўлиб туриб

ўз мулкига  эгалик ҳуқуқини талаб қилишга ҳақли эмас ва у бундай адолатни Олий суддан кассация шикояти билдириб сўраши ва талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум

қилинаётган оқибатсиз аянчли ҳолат, наҳотки Олий суд судьяси Г.Мирзаевани  бефарқ қолдириб, жамиятимизда фуқароларни ўз мулкини  амалда маҳаллий ҳокимият

раҳбарларини маъмурий куч ишлатувчи орган вакилларини ёллаб туриб, ғайри - қонуний йўл билан зўравонлик, куч ишлатиб, маҳаллийчилик ва таниш билишчилик

қилиш йўлида ўзганинг  мулки куч ишлатиб тортиб олгани ва уни фуқаролиқ ҳуқуқий манфаатларига  зиён етказгани ва ундан шу ғайри-қонуний ажрим чиқариши

натижасида Б.Ҳусенов ўзбошимчалик ва зўравонлик билан тортиб олинган ерга қурилиш ишларини жадал амалга ошираётган фактга бефарқ қараши, қандай

адолатсизликларга сабаб бўлаётганини шундай юқори даражадаги касб ва лавозим соҳиби бўла туриб, кўра билмаётган бўлса?

            Азамов Ғайрат Қосимович очиқчасига ўз хусусий мулкига бўлган ҳуқуқлари ва имкониятларидан маҳрум қилиниши бу шундай мулк эгасини ўзига тегишли 

хусусий мулкини асоссиз, ҳужжатсиз, далилсиз зўравонлик ва ўзбошимчалик билан варварчасига тортиб олинишидек воқеликка кўз юмиб қўл қовуштириб, даъво

қилиш имкониятидан маҳрум қилинаётган ҳолат ҚОНУН яъни Демак судья Г.Мирзаева томонидан билдирилган  хулосада бу  “Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.”

-деган  нормани нима сабабдан ушбу вазиятда қўлланилишига тўсиқ бўлиши ва  мавжуд қонун нормаси ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас”дек,ушбу қонун нормасини

ижроси бир хиллигини таъминланмаслигини ва асл ҳолатга чин ҳақиқатни тикланишига ўз арз додини фарёдини муҳокама қилиш учун Олий суд маҳкамасидан чин

АДОЛАТ талаб қилишидан маҳрум бўлиб хору зорликда жабр кўриб яшашга маҳкум этилиши шарт эканда.

            Аъзамов Ғайрат Қосимович даъво қилмасдан бутун мол мулкидан маҳрум бўлсада ўз даъвосини, шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан

ҳақ ҳуқуқлари ҳимоясини сўраб билдирган кассация шикоятига тўсиқ қўйиш билан якунланишига ва мулк эгаси ўз мулкини ўзгалар томонидан очиқчасига талон -

тарож қилиниб кетилаётганига қўл қовуштириб лом мим демасдан, атрофида унга нисбатан содир қилинаётган адолатсизликка томошабин бўлишида ва жамиятда

ҳақ бўла туриб, мулкидан маҳрум бўлиши Қайси ҚОНУНЧИЛИККА ТЎҒРИ  КЕЛАДИ ?

               Бундай АДОЛАТСИЗЛИККА СУДЛАРНИНГ ҚАТЪиЯТЛИЛИГИ ВА ҲОҲИШ ИСТАГИ ЕТМАСЛИГИГА САБАБ БЎЛИБ КЕЛМОҚДА.

 

Шунинг учун Сиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ушбу бизнинг талабимиз ҳақидаги кассация тартибидаги шикоятимизни

Олий суд РАИСИ раҳбарлигида уни судлов ҳайъатида қўриб чиқиб,унга адолатли ҳалол ёндошган ҳолдагинаюртимизда мулк дахлсизлигига у муддатсиз ва умрбод

эканлигига ишониб яшашимиз учун ҳам жуда зарур!

               Ўзбекистон Республикасининг ФПКнинг 106 модда 2 -банди,жавобгар муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш; 108 моддасида;

Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш  талабларида кўрсатилганидек, Даъвогар бир аризада боғлиқ бўлган бир неча талабни

бирлаштиришга ҳақли эканлигини ва айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан фуқаролик ишини, маъмурий ишларини ва

жиноий судлов ҳайатида кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши юзасидаги бизнинг ошкора билдирган илтимосномамизни инобатга олиб шу юқорида инобатга

олинаётган учта  судлов ҳайъатига кўрилган фуқаролик иши ва маъмурий ишларни бирлаштирилган ҳолдаЎзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари

бўйича кассация судлов ҳайъатида қайтадан кенгайтирилган таркибда кўрилмоғини таъминлашларингизни ва Менга қонуний тегишли шахсий мулкимга нисбатан

Ҳусенов Ботир ва қалбаки ҳужжатлар асосида эгалик ҳуқуқига эришмоқчи бўлган зўравон ўзбошимчага нисбатан қилмиши юзасидан тегишли қонуний қарор қабул

қилишингизни ва менга тегишли ерда  Ҳусенов Ботир томонидан қурилиш ишларини амалга оширилишига чек қўйиб, у қурилаётган иншоотни мени ҳудудимга

таалуқлик қисмини йиқитиб ташланиши ва “Ғиждувон  йўловчи сервис “  МЧЖ га ўз мансабини суистеъмол қилган собиқ Ғиждувон туман ҳокими Мурод Аманович  Умаров,

ўша вақтда уни қонунсиз ва асоссиз ўзбошимчалик қилган ҳоким ўринбосари  Ахтам Ахмедов ҳамда   якка тадбиркор  Ҳусенов Ботир  томонидан етказилган 29.272.750 сўмни

зарарни ундириб берилишини инобатга олинмоғини илтимос қилиб сўраймиз.

Шунингдек,юқоридаги давлат идоралари Раҳбарларидан келдириб ўтган барча иш тафсилотларимизни жойига чиқиб холис атрофлича ҲАҚИҚАТ КЎЗГУСИ ОРТИДА

ўрганиб тегишли қонун доирасида кўриб чиқишларингизни ва “Ғиждувон Йўлловчи Сервес”МЧЖ ҳусусий мулки бўлган бир гектар ер майдони қайси,кимнинг

рўҳсати билан мулкдорнинг розилигисиз ўзга шахсларга сотиб юборганлигини ҳам текширув асосида кўриб чиқишларингизни сўрайман! Тегишли тартибда

талон-тарож қилиб юборилган ер майдонларимизни қайтариб олинишида, қонун усуворилигини ҳамда,Сизлардан асосий УМИДИМИЗ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТНИ

таънинлаб беришларингизни сўраб қоламиз!

 Таҳририят:”Юқорида “Ғиждувон Йўлловчи Сервес”МЧЖ Раҳбари тадбиркор Ғайрат Аъзамов томонидан тегишли юқори раҳбариятларга тезкор мурожаатномаси

ортидаги адолатсиз тадбиркорга етказилган ноқонуний ўз бошимчалик билан кимнингдир буюртмасига кўра,ўзига эрк бериб ўзгаларга зўровонлик кўрсатиб

келаётган маҳаллий Ғиждувон тумани хокимияти ва  ИИБ идоралари ўзга шаҳслардан катта манфаадорлиги остида уларнинг  бундай номақбул ҳаъти-

ҳаракатларини қандай изоҳлашимиз мумкин”..? Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлаб ўтганидек, “Тадбиркорлар ортида

мен тўрибман,мен уларнинг адвакотиман” деган гаплари ҳолбуки,Ғиждувон туман Хокимияти ҳамда,Хокимга ёлланиб қолган маҳаллий ИИБ ва  бошқа орган идораларига

етиб бормаганидек...

Уйлаймизки,мурожаат ортидаги воқеа тафсилотларини юқорида тилга олиб ўтилган муттасади  идора раҳбарияти жойига чиқиб,ҲАҚИҚАТ КЎЗГУСИ”ортида ҳар

томонлама қонун доирасида кўриб чиқишини  таъминлайди деган умиддамиз!

Биз эса,Очиқ мурожаатга тегишли маъсулардан Расммий муносабатини билдириб қолишларини кўтиб қоламиз!

Шу ўринда,ушбу долзарб мавзудаги жараёнини кўзатишда давом этамиз

Материал тайёрланди: 
ҳамид сулаймон