18 май 2024, шанба

Кириш

ШАЙҲОНТОҲУР ТУМАНИ 3-ГОМ БОШЛИҒИ ҲАМДА,"ЖАНГОҲ"МФЙ УЧАСКА НОЗИРЛАРИГА КИМ ЭРК БЕРИБ ҚЎЙДИ..?

                         Дарвоқеа,яқинда бизга Тошкент шаҳар шайҳонтоҳур туманидаги "Жангоҳ"МФЙ яшовчи Нилуфар Базарбаева томонидан келган тезкор мурожаатига нигоҳ ташлар эканмиз,

Президентимиз томонидан инсонга эътибор ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўллида олиб борилаётган бир даврда эса, 

ИИВ тизимида айрим номуносиб ходимлар орамизда ҳонўзгача учраб тураётганлиги жуда ачинарли холдир.  Сизларнинг эътиборингизга тақдим этаётган видео лавҳамиз жараёнида,қўйидаги айнан жабрланувчи

Нилуфар Базарбаеванинг қонуний ҳимоячиси адвокат С.Игамов томонидан Тошкент шаҳар Прокурори Э.Юлдашевга  бевосита йўллаган ШИКОЯТ АРИЗАСИНИ ОЧИҚ ҲОЛАТДА ИККИНЧИ БОР Тошкент шаҳар Прокурорига

ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ҲАТНИ ОММАНИНГ ЭЪТИБОРИГА ҲОВОЛА ЭТИШИМИЗНИ ЛОЗИМ ТОПДИК...

       Зотан,2022 йил 9 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Жангоҳ"МФЙда яшовчи фуқаро Базарбаевага нисбатан профилактика нозири подполковник Ш.Тошпўлатов,С.Турдиев,

И.Нуриллаевлар томонидан номаълум сабабларга кўра,Жангоҳ мавзеси,1-уй,72-хонадонига босқинчилардек, бир гуруҳ уюштирилган камандаси билан бостириб  келиб,оила аъолари ,бутун маҳалла

олдида 9 - этаждан мажбурлаб,Нилуфар Базарбаеванинг уй кийимида ,оёқ яланг,қўлларини қайириб,қўл бармоқларини синдириб,ўзининг шаҳсий "МАТИЗ"маркали автомашинасига зўрлаб ўта қаттиқ

босимда миндириб,3-ГОМга олиб бориб,холбўки,ўта ҳавфли жиноятчини қўлга олганидек,шафқатсизларча,"СЕНИ ЎЗИМИЗ ТАРБИЯЛАЙМИЗ" деб,катта қийноқларга солиб,боши ва таналарига  ўриб,оғир

тан жароҳатлари етказиб,ҳушудан  кетганидан сўнг,Шайхонтоҳур тумани ЖИБ судига  олиб борилган жараёнида ҳам кимнидир ҳуқуқий ҳимоясига муҳтож бўлишига қарамасдан судлов раиси жабрланаётган

ёлғиз ночор холатда ётган Нилуфар Базарбаеванинг  бевосита адвокати иштирокида сўроқ қилиш ҳуқуқийга эга бўлган ҳақ ҳуқуқларини паймол қилган холда ,суд  ишини ўсил кесил

бир вақтни ўзида кўриб юборилганлиги оқибатида,ҳонўзгача ИИБ ИИО ходимларига нисбатан бирор бир ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари тегишли тартибда қонуний чора кўрилмаётганлигидан ҳозиргача

катта моддий ва маънавий зарар кўриб келаётган ва энг аянчли, руҳий холатга келиб қолган аёлга бўлган муносабатини ўз ўрнида, нафақат Президентимиз Шавкат Мирзиёев эътиборига ҳавола этишимиз,асносида эса,Тошкент шаҳар

Шайҳонтоҳур тумани ИИБ ИИО "Жангоҳ"МФЙ нозирлари томонидан ,бир ожиз аёлга қанчалик катта кўч ишлатиб ўта шафқатсизларча

қилган муносабатини кенг омма ҳам билиб қўйиши муҳим деб ҳисоблаймиз!      

 

 

                                                            Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Тошкент  

                                                                шаҳар прокурори Э.Йўлдошевга

                                                

                                                Фуқаро, хотин қиз, икки нафар фарзандларнинг онаси

                                          “Жангоҳ” МФЙ 1-10-11-сонли уй Бошқарувчиси,”Му-        

                                          шук флора, фаунани муҳофаза қилишга тарғиб қилиб

                                          юрган БЛОГЕР Базарбаева Нилуфар Қадиржановна-           

                                          нинг канституцион ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари-  

                                          ни кўзлаб ҳимоячиси адвокат Игамов.С томонидан

                                       Ш И К О Я Т-А Р И З А такроран

           Мансабдорлар томонидан қийноқлар сабабли содир этилган ўта оғир жиноятлар

                                                   тўғрисида. 

             2023 йил 20 январ куни Сизни қабулингизда ҳимоямдаги фуқаро Базарбаева.Н.Қ ва мен адвокат Игамов.С 2022 йил 9 сентябрь куни профилактика нозири подполковник Тошпўлотов.Ш,

профилактика нозирлари Турдиев Сохиб, Нуриллаев Исломлар номаълум сабабларга кўра Базарбаева.Н.Қнанинг Жангоҳ Мавзеси 1-уй 72-хонадонига  босқинчи-лардек  бир гуруҳ бўлиб бостириб кириб,

ойила аъзолари, бутун маҳалла  олдида 9 этаждан мажбурлаб, уй кийимида, оёқ яланг, қўлларини қайириб, ойоғини ва бармоқларини синдириб, “МАТИЗ” маркали мшинага зўрлаб босиб миндириб,

3-ГОМга олиб бориб, “СЕНИ ТАРБИЯЛАЙМИЗ” деб қийноқларга солиб, боши, таналарига уриб, оғир тан жароҳатлари етказиб, ҳушудан кетгандан сўнг, Шайхотохур жиноят судига олиб борилганликлари

тўғрисида Шикоят, Ариза билан мурожаат қилган эдик.

           Шикоятимиз бўлим прокурори Хушвақтов Хуршид Салимовичга берилиб, фуқаро Базарбаева.Н.Қ мен Шикоятимиз текширилишини талаб қилиб, 2023 йил 1 февраль, 3 февраль ва 15 февраль кунлари

келганимизда, прокурорга шикоят қиламиз дейилгандан сўнг,  ҳеч қандай суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказмасдан ўта оғир жиноятларни такроран очиқдан очиқ ЯШИРИБ прокурор биринчи

ўринбосари И.Ш.Наримов номларидан ЖАВОБ ХАТИНИ бермоқда.

         Тошкент шаҳар прокурори У.Қосимовнинг саёр қабулида берилган шикоят бўлим прокурори Холматоа Санжар Тўхтажоновга қонуний ҳал қилишни  талаб қилингани умуман текширилмади,

прокурор буйруғини бажармади.

    2022 йил 29 декабрда проурор Э.Йўлдошев саёр қабулида такроран топширилиб,  бўлим прокурори Холматоа Санжар Тўхтажоновга (71.202 07 37-ички телефони 5550 уланилади) қонуний ҳал қилишни

  талаб қилингани умуман такроран текширилмасдан, прокурор буйруғини бажармасдан, қийноқлар сабабли содир этилган, ҳужжатлар қалбакилатирилганлиги тўғрисидаги жиноятлар очиқдан

очиқ яширилиб келинмоқдан.

   Энг ачинарлиси 2022 йил 12 ноябрдан бери 4 маротиба жиноят қўзғатилиб, 4 маротиба номаълум сабабларга кўра РАД ЭТИЛМОҚДА.

   Сиздан қонун, адолат устуворлиги ва жиноят учун жазо муқарарлигига амал қилиб мансабдор жиноятчиларга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўраймиз.

    Илова : Сизга тақдим этилган Ариза, Илтимоснома, ўта оғир жиноятларни тасдиқловчи мақбул далиллар расмлар ТАКРОРАН тақдим этилади.Жами :

                 Адвокат :                            Игамов.С

                 Фуқаро :                              Базарбаева.Н.Қ 

        Уйлаймизки,юқорида келдириб ўтганимиздек,воқеа ортида  бир аёлнинг қадр-қимматини камситиб унга нисбатан номуносиб  ҳаъти ҳаракатларни содир этган,Шайхонтоҳур туманидаги ИИБ 3-ГОМ Бошлиғи ва учаска нозирларига

тегишли тартибда қонуний чора кўрилишини Ўзбекистон Республикаси Президенти назорати  остида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори қонун устуворлиги ва жазо муқаррар эканлигини таъминлайди деган умиддамиз!

Биз эса, ҳақиқат ва адолатни қанчалик таъминланишини жамоатчилик назорати вакили сифатида воқеа ривожини кўзатиб боришда давом этамиз!

 

 

     

 

Материал тайёрланди: 
Хамид Сулаймон.