30 Апрель 2024, сешанба

Кириш

ИҚТИДОРЛАР АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 13 бандида кўрсатилган малакатимизда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдоди, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" танловининг Нишон туман босқичи бўлиб ўтди.

-Ушбу танловда йўналишлар бўйича мактабимизнинг иқтидорли ўқувчилари иштирок этдилар,-дейди Толимаржон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалари бўйича тарғиботчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шерхон Қораев.-Гап танловда ғолиб бўлиш эмас, балки ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

            Нишон туманидаги 1-ИДУМнинг 11 "Б" синф ўқувчиси Барно Каримова тасвирий санъат йўналиши бўйича асарларини намойиш этди. Унинг "Ой оқшоми", "Тўлин ой", "Қишлоғим" тасвирий санъат асарлари тўпланганларда катта таассурот қолдирди. Бунда фан ўқитувчиси Зулайхо Турдиалиеванинг ҳиссаси катта, албатта. Туман бўйича барча мактаблар ва маҳаллалардан сараланган ёшлар ўз асарлари билан қатнашдилар. Ишчи гурух комиссиясининг хулосасига кўра “Taсвирий ва амалий санъат" йўналиши бўйича Нишон туманидаги "Каптарли" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 24 ёшли ижодкор Гулзебо Ибрагимова, “Aдабиёт ва публицистика" йўналиши бўйича "Оқ олтин" маҳалласида истиқомат қилаётган 30 ёшли Элёр Дархонов, “Mиллий мақом миллий эстрада" йўналиши бўйича "Пахтазор" маҳалласидан 29 ёшли Жобир Шодмоновлар 1-ўринларни эгаллаб, Қашқадарё вилояти босқичига иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

           -Ёшлар ўртасида ўтказилган танлов иқтидорлиларни саралаш имконини беради,-дейди республика маънавият ва маърифат маркази Нишон туман бўлинмаси раҳбари Хўжамқул Давронов.-Ғолибларнинг барчасига омад тилаймиз.  Суратларда танловдан лавҳалар.

Материал тайёрланди: 
Шавкат СУЛТОНОВ