24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИДА ЎЗБЕКИСТОН ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИ

Москвадаги ҳарбий боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 7 та медални қўлга киритишди, шулардан 3 таси олтин медал.

          ТОШКЕНТ, 26 сен — . haqiqattv.uz 18-25 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон вакиллари 7 та медални қўлга киритишди, шулардан 3 таси олтин. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда. Мусобақада жаҳоннинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи иштирок этган.

          Терма жамоа сафида Шунқор Абдурасулов (-60 кг), Лазизбек Мулложонов (+91 кг) ва Мавлуда Мавлонова (-75 кг) чемпион бўлиб, олтин медаль совриндорлари бўлишди. Мужибилло Турсунов (-64 кг) кумуш, Азиза Ёқубова (-51 кг), Райҳона Қодирова (-60 кг) ва Навбаҳор Ҳамидова (-69 кг) эса бронза медални қўлга киритишди. Бокс, боксерские перчатки - haqiqattv.uz Ўзбекистон, 26.09.2021