24 сентябрь 2021, жума

Кириш

УЕФА Суперлигадан чиқишни хоҳламаётган клубларга нисбатан жиддий курашмоқчи

Италиялик журналист Танкреди Палмьерининг сўзларига кўра, УЕФА ҳанузгача Суперлигадан чиқмаган "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" иши билан шуғулланадиган инспектор тайинлаган.

Хабар қилинишича, ушбу жараёндан сўнг мунтазам равишда юқорида номлари тилга олинган клубларга нисбатан санкциялар қўлланилади. Аввалроқ, УЕФА президенти Суперлигадан чиқмаган ушбу 3 та жамоани икки йилга Европа мусобақаларидан четлатишни таклиф қилганди.

Маълумки, Европа чемпионатларининг энг қудратли клублари ўзаро келишган ҳолда янги супертурнир ташкил қилганди. Ушбу мусобақада “кўҳна қитъа”нинг энг кучли 20 та жамоаси қатнашиши керак эди.

Бу лойиҳа ФИФА, УЕФА, миллий чемпионатлар ташкилотчилари, футбол жамоатчилиги, мухлислар томонидан қаршиликка учради. Натижада ушбу лойиҳа бош қўшган 12 та жамоадан “Арсенал”, “Атлетико”,  “Челси”, “Интер”, “Милан”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм Хотспур” катта босим остида расман мусобақани тарк этди.