24 июнь 2021, пайшанба

Кириш

"Насаф" бугун ОФК Кубогидаги юришини бошлайди. Рақиб - Қирғизистон Кубоги соҳиби

Бугундан Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги гуруҳ босқичи баҳсларига киришади. Ушбу турнирда 10 йиллик танаффусдан сўнг, рестарт оладиган қаршиликларга Қирғизистоннинг "Олой" клуби рақиблик қилади. 

Ўш жамоаси ўтган мавсум мамлакат кубогини қўлга киритган ҳолда, ОФК Кубогига йўлланма олди. 

Душанбе шаҳрининг "Помир" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да бошланиши режалаштирилган.