24 сентябрь 2021, жума

Кириш

Реал" футболчиси "Ювентус" нишонида

"Реал" футболчиси "Ювентус" нишонида
ТЕГЛАР:ЮВЕНТУС | РЕАЛ | ЛУКА ЙОВИЧ
Уни А Серияда кўришимиз мумкин.
“Реал” Мадрид ҳужумчиси Лука Йович “Ювентус”нинг эътиборига тушди.

Айтиш керакки, сербиялик футболчи “қироллик клуби”нинг асосий таркибига киришдан ҳали ҳам умидини узгани йўқ, аммо Турин клубидан таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёр. Ҳозирча унинг “Реал”даги тақдириги номаълумлигича қолмоқда.

Calcio Mercato тарқатган хабарга кўра, “Ювентус” Лука Йовични ижарага олишни режалаштирмоқда, гарчи “Реал” уни дарҳол сотишга тайёр бўлса ҳам.

Лука Йович ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Айнтрахт” клубида ижарада ўтказди. У 2019 йилда "Реал"га айнан Франкфурт клубидан кўчиб ўтган эди.

Материал тайёрланди: 
Ҳамид Сулаймон