29 март 2024, жума

Кириш

Игор Сергеев Қозоғизтон чемпионатида яна гол урди

Айни дақиқаларда Қозоғистон Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Жетису" ҳамда "Актобе" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

Эътиборлиси, "Актобе"нинг иккинчи голига Игорь Сергеев муаллифлик қилди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни ҳамюртимиз бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу унинг мавсумдаги 4-голи бўлди.

Олдинда яна ҳали тўлиқ бўлим борлигини ҳисобга олсак, ҳамюртимиздан яна гол кутиб қоламиз.