18 май 2024, шанба

Кириш

Элдор Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" ғалаба қозонди.

Элдор Шомуродов А Сериянинг 27-турида “Женоа”нинг “Специя”га қарши ўтказилган учрашувида захирадан майдонга тушиб, чемпионатдаги тўртинчи голини киритди. Дебют мавсум учун ёмон кўрсаткич эмас.

Дастлаб, Жанлука Скамакка иккинчи тайм аввалида ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Элдор Шомуродов гол урилган вазиятда  ҳимоячидан ортда турганига қарамай, тезкорлиги эвазига ундан ўзиб кетди ва тўпни эгаллаб олиб, мукаммал зарба эвазига супергол урди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Бу унинг Италиядаги голлари орасида энг чиройлиси бўлди, деганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда. 

Ғалабага эришган "гриффонлар" очколари сонини 36 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди.