24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

Давлат банкларини сақлаб туриш ҳукуматга қимматга тушмоқда

— Тимур Ишметов
Молия вазири Тимур Ишметов тараққиётнинг маълум босқичларида давлат банкларининг бўлиши мантиқлироқ экани, бироқ у ҳар доим хусусий банк сектори тарафдорилигини маълум қилди. Ҳукумат давлат банклари ёрдамида таянч банк хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлаш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қуватлаш имконига эга бўлади. Бироқ бу фискал хатарларни келтириб чиқариши мумкин ва давлатга қимматга тушади.
Lotinchada На русском языкеКеча, 20:52 Иқтисодиёт
30 сентябрь куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов Тошкент иқтисодий форумида давлат банклари бўлишининг ижобий ва салбий томонлари ҳақида гапирди, деб хабар берди «Газета.uz» мухбири.

Молия вазири давлат банклари бўлишининг ижобий ва салбий жиҳатлари мавжудлигини, лекин у ҳар доим тўлиқ хусусий банк тизимига ўтишни ва бу соҳада давлатнинг минимал иштирокини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

«Ривожланишимизнинг маълум бир босқичида давлат банклари керак бўлиши мумкин. Хусусан, бозорнинг самарасизлиги, бозор механизмидаги айрим носозликлар — буни ҳукумат давлат банклари ёрдамида ҳал қилиши керак. Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси ҳақида гапирганда, биз очиқмиз. Ҳа, биз банк секторида хусусийлаштиришни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз, лекин бир муддат баъзи банклар ҳукумат қўлида бўлиши керак», — деди у.