24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

ЖУРНАЛИСТЛАР УЙИДА БРИФИНГ

24 октябрь-Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов куни

                 Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов бўлиб ўтади. Айни пайтда сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг таржимаи ҳоллари ва сайловолди дастурлари ОАВ вакиллари билан ўтказилаётган брифингларда таништирилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан "Журналистлар уйи"да ОАВ вакиллари иштирокида ташкил этилган брифингни Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Музаффар Туропов очди. 

 

           Брифингда Ўзбекистон халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Мақсуда Ворисованинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили, Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси Олим Равшанов номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан танишдирди. Сайлов Кодексига кўра сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирга куннинг эртасидан, яъни 2021 йил 20 сентябрдан эътиборан бошланади ва овоз беришга бир кун қолганда тўхтатилади. Шу кунлар давомида номзоднинг ишончли вакили вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, турли ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда учрашувлар ўтказиши, жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига интервьюлар бериши ҳамда ўтказилган тадбирлар ҳақида ОАВларда ёритилиши мумкин. Хусусан, мамлакатда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш, “Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурати асослаб берилди.

           Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқат ларнархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъи йўрнатиш, қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш Сайловолди дастурдаги асосий йўналишлардан эканлиги таъкидланди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан учрашувлари белгиланган режага мувофиқ вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этади. Тадбирда шунингдек, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Материал тайёрланди: 
Шавкат СУЛТОНОВ