24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

Сергели туманида скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисасига икки ғилдиракли транспорт воситасининг ёғингарчиликдан кейин йўлда мувозанатни йўқотиши сабаб бўлган.  

ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

“Ҳурматли скутер ва мопедлар ҳайдовчилари! Унутманг, мазкур транспорт воситалари ҳимояланмаган ҳисобланиб, кичик тўқнашувлар ҳам оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Илтимос, шлем, тирсак, тизза анжомлари ва қўлқопларни тақинг. Ёмғир ёки қордан сўнг йўлга чиқмоқчи бўлсангиз, янада эътиборли бўлиб, об-ҳаво шароитига мувофиқ тезликда ҳаракатланинг. Саломатлигингизни ва ҳаётингизни асранг”, - дейилади хабарда.