24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

ҚАДИМИЙ САМАРҚАНДГА САЁҲАТ

Нуронийлар-ҳаётимиз зийнати. Кексаси бор хонадондан фаришта аримайди. Бу ҳақ гап. Давлатимиз раҳбарининг кекса авлод вакилларига кўрсатаётган ғамхўрликлари уларнинг умрларини узайтириб, ижтимоий ҳаётнинг фаол аъзосига айланишларига сабаб бўмоқда. Ҳафталик доирасида нишонлик 50 нафар меҳнат фахрийларининг ҳамиша навқирон ва гўзал Самарқанд шаҳрига саёҳатлари ташкиллаштирилди.

Нишон туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбир иштирокчиларига туман ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов оқ йўл тилаб, саёҳатга кузатиб қўйди. Кексалар ҳар томонлама қулай, замонавий автобусга чиқар эканлар, яратилган имкониятлар учун юртбошимизнинг кекса авлод вакилларига кўрсатаётган ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирдилар. -Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бошланган "Кексалар ҳафталиги" доирасидаги саёҳат нуронийлар кўнглини тоғдек кўтарди,-дейди туман ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Сайёра Қодирова. -Ҳамида Собирова, Озода Жўраева, Насиба Ўткирова, Фароғат Бузрукова сингари фахрий онахонлар қувончларини яшира олмадилар.

Саёҳат иштирокчилари дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошладилар. "Шохи Зинда", "Гўри Амир" мақбаралари, "Регистон" майдонида бўлишиб, узоқ ўтмишдан ҳикоя қилувчи обидалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойларида бўлдилар. "Навбаҳор" маҳалласи раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, II-даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони соҳиби Маҳмуд Ҳайдаровнинг таъкидлашича, бу каби тадбирлар моҳиятини маҳалладаги ёшларга етказиш орқали, уларнинг дунёқарашини шакллантирилишига яқиндан ёрдам беради.

Саёҳатдан бир олам таассурот билан қайтдик. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирамиз. "Кексалар ҳафталиги" муносабати билан фахрийлар иштиркида қадимий Шаҳрисабз шаҳрининг диққатга сазовар жойлари ҳамда "Абу-Муин Ан-Насафий" зиёратгоҳларига ҳам саёҳатлар ташкил этилди. Материални Шавкат СУЛТОНОВ тайёрлади.

Материал тайёрланди: 
ШАВКАТ СУЛТОНОВ.