24 июнь 2021, пайшанба

Кириш

ДИЙДОР ШИРИН

                                           ДИЙДОР ШИРИН

   Соғинч туйғуси ҳар нарсадан устун. Айниқса собиқ синфдошлар учрашганда буни қалбдан ҳис этдилар. 1971 йилда Қарши туманидаги 10-ўрта таълим мактабининг 10 синфини тугаллаган собиқ синфдошларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

   Синфдошлар таълим олган қадрдон мактаб ҳовлисида тўпланиб, ўзлари ўқиган синфхонага кирар эканлар, қалблар ҳаяжондан энтикди. Орадан 50 йил ўтиб, учрашган собиқ синфдошлар орасида турли касб эгаларини учратиш мумкин. Шифокорлар Зарифа Зойирова, Шожалил Тўйчиев,  қурувчи Комил Муродов, геолог Абдужалил Омонов, педагог Рахим Омонов... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Синф раҳбари бўлган Жўра Каримовга ҳурмат бажо келтирилиб, эсдалик совғаси топширилди. Бевақт вафот этган синфдошлари эсга олиниб, қуръон тиловат ўқилди.

    -Эллик йиллик соғинч барчамизни бир жойга тўплади,-дейди шифокор Озода Маматқулова.-Ташкилотчиларга рахмат. Дийдорлашиб, ўқувчилик йилларини эсга олдик.

   Муборак Рамазон ҳайити байрамига ҳамоҳанг тарзда Бешкент шаҳрида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган дийдор учрашувида собиқ синфдошлар ёшлик йилларини эсга олдилар.

                                                    Шавкат СУЛТОНОВ тайёрлади.