24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

ХАЛҚ МИНБАРИ ОРТИДАГИ МУАММОЛАР...

                      

Дарҳақиқат,”2017 йил-ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙИЛИ дастлабки жараёнида,мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими яъни,фуқароларнинг давлат органлари билан тўғридан-тўғри муносабат ўрнатиш имконини берди.Бир йил давомида синовдан ўтиб,такомиллаштирилиб борилган ушбу янги механизм дунё ҳамжамиятига чинакам демократия йўлидаги очиқлик,муваффақиятларимиздан бири сифатида намойиш этилган эди. Шу ўринда,Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДАги ташаббуслари ортида”Халқ давлат идораларига эмас,балки давлат идоралари ЯНГИ Ўзбекистон тизимида эса халқимизга хизмат қилиши керак”тамойилини ҳаётга татбиқ этишга,ишни соат механизмидек ташкил қилинганлигига эришиш ва бу тамойил одамларнинг ҳокимият ҳамда,барча идора раҳбарлари билан тўсиқсиз яқиндан мавжуд ечимини кўтаётган ҳар бир мурожаатлари остидаги муаммоларини тинглаб,жойига тезкорликда чиқиб,халқ дардини атрофлича ўрганилиб муаммолар ўз вақтида бартараф этилганлигидан одамларимиз янада катта маъмнуният билан қарши олганлигини тилга олиб ўтишимиз мўҳимдир! Афсуски,бугунги Президент сайлови арафасида эса,ижтимоий тармоқлари орқали фуқароларимиздан бизга келаётган энг қайноқ,ариза ва мурожаатларни нафақат қоғозда ўрганиб чиқиш,балким ҳар томонлама жойига чиқиб,чуқур ўрганишимиз билан бир қаторида таҳлил қилиб чиқар эканмиз,ҳозирда аксарияти айнан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммо ва ечимида,ҳеч қандай ҲАҚИҚАТ ва АДОЛАТ қарор топмаётганлигидан қаттиқ норози бўлаётганлиги жуда аянчли холдир! Таассуфки,на ҳудудлардаги тегишли идора раҳбарлари,на маҳаллий суд-ҳуқуқ тизимидаги муттасадилар фуқароларимизнинг қийнаб келаётган энг оҳир мурожаатларга мутлоқ эътиборсизлик билан муносабатда бўлаётганлиги оқибатида,фуқароларимиз эса, бугунги кунда суд,прокуратура,ички ишлар ходимларига ишончи янада йўқолиб бораётганлигини сезишимиз мумкин! Фуқароларимизнинг мурожаатлари ортидаги,очиқ фикр-мулоҳазалари ва жойларда юз бераётган адолатсизлик,ноҳақликлар,муаммолари ҳақида очиқ ёзишмоқда.Тезкорликда ҳалқимизнинг энг аянчли муаммоларини олдини олишга ва ўз вақтида зўдлик билан жойига чиқиб,бартараф этишга , ҳамда,ПРЕЗИДЕНТИМИЗга фуқароларимиздан порталимизга келаётган,ҳар бир,бор ҳақиқат гапларини етказишимиз учун,бизнинг эркин халқ минбари саҳифамиздан ўрин олган қўйидаги фуқароларимизни Президентимизга йўллаган очиқ ҳатини эътиборларингизга тақдим этишни лозим топдик.

                            Ассалому алайкум ҳурматли ,“Haqiqattv.uz”портали маъмурияти! 

              Мен,сизларнинг айнан бугунги кун талабига хос,рўй-рост ҳақиқатларни мунтазам равишда сайтларингизда ёритиб бораётганликларингизни кўзатиб бораман.Чунки,сизларнинг веб-сайтларингиздаги бериб борилаётган танқидий мақолалар ўз ўрнида халқ эътборига ҳавола этиши билан бир қаторда,бошқа сайтлардан фарқли ўлароқ,ҳақиқатдан ҳам Haqiqat tv сайтларингиз номи ўзига хос ўринда эканлигини алоҳида тилга олиб ўтишим мўҳимдир!Шунинг учун ҳам,ҲАҚИҚАТ ТВга ишончим борлиги остида ҲАҚИҚАТ ОРТИДАГИ,мурожаатимни Президентимизга етказишда ёрдам сўраб,сизларга мурожаат қилишни лозим топдим. Мен,1981 йилда Самарқанд вилоятида тўғилганман, Самарқанд вилояти Иштихон тумани Муродобод МФЙ, Кубай қишлоғи рақамсиз уйда яшовчи, Бегалиев Жамшид Нормуҳаммадиевич томонидан Сизларга мурожаат қилаяпман. Телефон рақамим: (98) 273-42-82. Сизларга мурожаат қилишимдан мақсад,менинг аризам ва ўтган давр ичида кўрган азобимни сўзлаб беришлигим учун мендан интервью олиб,жаҳон интернет веб-сайтларингиз орқали Президентимизга айнан менинг мурожаатим ортидаги муаммоларимни етказишларингизни илтимос қиламан!. Чунки,ҳозирга қадар бормаган,идорам қолмаганлиги ва бирор бир тегишли идора муттасадилари мурожаатимни адолатли кўриб чиқмаганлиги сабабли,Президентимиз Шавкат Мирзиёевга меннинг мурожаатим ортидаги муаммоларимни етказишда менга яқиндан кўмак беришларингизни назарда тутиб,қўйидаги бўлиб ўтган иш тавсилотларимни очиқ айтиб ўтмоқчиман! Мен, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуа ўстидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилояти Иштихон тумани бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эдим. Инспекциянинг Самарканд вилоят бошкармаси бошлиғи Нурмамат Турсунов ва унинг биринчи ўринбосари Ачилов Давронлар менга мунтазам равишда босим ўтказишганлиги, сабабли яъни,мени уларнинг қистови ва тазйиқлари остида,эгаллаб турган вазифамдан озод қилишликни сўраб ариза ёзиб беришга мажбур бўлдим.Мен шу аризам билан мени вазифамдан бўшатишмаса керак,чунки аризамнинг мазмунидан мен билан иш берўвчининг ўртасида иҳтилоф чиққанлиги,яъни меҳнат кодексида ўрнатилган тартибга кўра,менинг аризам меҳнат низоларини кўриш комиссиясида кўрилиши шарт эди. Аммо Мен, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ўстидан назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи Эсанов М,Т. мени ўз ҳохшим билан ариза ёзган деб, мен билан меҳнат шартномасин бекор қилди. Мени ишга тиклашлик бўйича даъво ариза билан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига мурожаат қилдим.Суд муҳокамаларини судья Тураев Заҳриддин Маҳмудович олиб борди ва мен билмаган сабабларга кўра,суд мени ишга тиклашлик бўйича аризамни қаноатлантиришни рад қилди. Мен суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига апелляция шикоятини бериш учун, 2021 йил 10 апрел куни суднинг иш хужжатлари билан танишиб,ишдаги суд мажлиси баённомаси билан танишиб, баённомани ҳам фотосуръатга тўширган эдим. 2021 йил 05 май куни Тошкент шаҳар судида иш ҳўжжатларини олиб,суд мажлиси баённомасини кўрганимда,ишга илова қилинган суд мажлиси баённомаси йўқ қилинганлигини, унинг ўрнига бошқа соҳталлаштирилган суд мажлиси баённомасини кўриб қолиб, бу ҳўжжатни ҳам фото сўръатга олдим. Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 10 май кунги суд муҳокамалари даврида ишда мавжуд бўлган, иккита ҳар хил ёзилган суд мажлиси баённомасини судга такдим этиб, олдинги суд мажлиси баённомаси йўқ қилинганлигини, унинг ўрнига бошқача қилиб ёзилиб, ўзгартирилган суд мажлиси баённомаси иш ҳўжжатларига илова қилинганлигини баён қилиб, судга мазкур суд мажлиси баённомасини «далил сифатида мақбул эмас деб,топишлик тўғрисида» илтимоснома киритди. Суд якунида,2021 йил 10 май кунги апелляция судлов ҳайъатининг ажримида биз томонимиздан судга берилган,иккита суд мажлиси баённомаси мавжуд бўлганлиги ҳолатига суд ҳуқуқий баҳо бермаган,бу жиноий холат суд томонидан яширилди. Мен бу холат бўйича Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши раисининг номига ариза билан мурожаат қилиб,судья Тураев З. томонидан содир этилган жиноятга ҳуқуқий баҳо бериб,судъяга нисбатдан қонуний чора куришликни сўраган мазмундаги аризам,Олий кенгашга судья томонидан содир этилган мансаб соҳтакорлиги жиноятини тасдиқловчи,инкор қилиб бўлмайдиган,иккита бир-бирига зид бўлган,суд мажлиси баённомаси бўлганлиги сабабли,судья Тураев З. томонидан, мени аризамдаги битта баённома йўқ қилинганлиги,унинг ўрнига мазмунан соҳта ва қалбаки бошқа баённома ясалганлиги аниқланганлиги туфайли,судья Тураев Заҳриддинга Тошкент шаҳар малака ошириш ҳайъати томонидан ҳайфсан эълон қилинганлиги тўғрисида менга расмий маълумотнома берилди. Мен бундай қарор билан норози бўлиб,Судьялар Олий кенгаши раиси Ёдгоров Х.Б. га ёзма равишда ариза билан мурожаат қилиб, ундан жиноят содир этган Тураев З.га нисбатдан жиноий жавобгарликка тортишликни талаб қилдим. Мени ўзининг қабулига киритган Олий кенгаш раиси Ёдгоров Х.Б, менга З.Тураевга нисбатдан жиноий таъқиб қилмаслигини, уни ишдан бўшатмаслигини, чунки судьялар камлигини, унинг ўрнига бошқа бировни олишга имконият йўқлигини айтди. Мен судья З.Тураев раис Ёдгоров Х.Б,нинг раҳномасида юрганини, судья жиноят қилса ҳам уни даҳлсизлигини таъминлашини тушуниб, 10 маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал Қабулхонасига мурожаат қилиб,жиноят содир этган судья З.М. Тураевга нисбатдан жиноят ишини қўзғатишни илтимос қилган эдим. Афсуски,мени ҳамма аризаларим Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилиб, жиноят содир этган судьяга жиноят иши кўзғатилмади. Мен, биламанки оддий фуқаро арзимайдиган ножуя ҳаракат қилса ўнга дархол, албатта жиноят иши қўзғатилиб, жазога тортилади. Нима сабабдан жаноб судьялар эса, жиноят содир этса унга нисбатдан даҳлсизлик имунитети тадбиқ этилиб, жиноят иши қўзғатилмайди. Узбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида,-«Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар»-дейилган. Демак фукаро судья буладими ёки оддий фукаро буладими агар ким жиноят содир этган булса у жиноий жавобгарликка тортилиши лозим.Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 10-моддасида,- «Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт»-дейилган. Нима сабабдан жиноят содир этган судья Тураев З.М. га нисбатда фақат интизомий чора кўрилган, нима сабабдан жиноий жавобгарликка тортилмаган.Шу саволга жавоб топа олмаяпман... Ўйламизки,юқорида фуқаронинг ҳақ -ҳуқуқлари ва қонуний манфаатини таъминлашини четлаб ўтган ким ким бўлишидан қаътий назар,ҳақиқатни айтиб ўтишимиз ўринлики,ҳар қандай жиноятни содир этган шаҳсга нисбатан Қонун ўстувор мамлакатимизда жазо муқаррар эканлиги шак-шубҳасиздир! .

Материал тайёрланди: 
Ҳамид Сулаймон