24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

СУДЪЯЛАРНИ ЧАЛҒИТИБ КЕЛАЁТГАН "ШОФИРКОН ДЕҲҚОН БОЗОРИ " МЧЖИНИНГ УЙИНЛАРИ ҚАЧОН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ ?

«Модомики,Буҳоро вилояти Шофиркон тумани “ДеҳқонБозори”МЧЖ ва “Каримбобо”СИЧФси ўртасида давом этаётган Воқеалар тавсилотига кўра,2021-йил 26 август кунидаги 018/1-сонли сўровнома ҳатимизни Бухоро вилояти Шофиркон туман Ҳокими номига шаҳсан йўллаган бўлсакда,нега Ҳоким ўрнига,Ҳоким ўринбасари М.Амонов имзоси асосида жавоб ҳати олаётганлигимиздан
сезишимиз мумкинки,маҳаллий ҳокимият “Каримбобо”СИЧФси ҳақли талаби тўғри эканлигини билса-да,негадир,икки тадбиркор муаммосини ўз ваколати доирасида бартараф этишни ўрнига эса,холбуки ҳеч нарсадан беҳабар бўлмаганидик девор ортида томошабин бўлиб,яъна қайси бир ўринсиз, бизнинг таҳририятимизга йўллаётган шаъплондаги ҳатларидан бирини юборганлигини қандай изоҳлашимиз мумкин!»,
Маълумки,ҳуқуқий демократик жамиятимизда энг устувор ҳужжатимиз-қонунлардир.Афсуски,ана шу қонунларимизнинг бири ўрнида айтиб ўтишимиз мумкинки,”Каримбобо”СИЧФси мулк даҳилсизлиги қонун ҳимоясидадир!
Кимларнингдир барча судларни ҳам,турли номақбул асосиз ҳўжжатлари ва таниш билишчилик билан чалғитишга ўринаётган ва ҳийлаю-найрангига учган хоким,ўз ер мулки учун “Каримбобо”СИЧФсининг топталган ҳақ-ҳуқуқини талаб қилса,бу ишга масъуллар тадбиркорга бармоқлари орасида бош бормоғини чиқариб тўрганлигига қандай ҳуқуқий баҳо беришимиз мумкин?
Наҳотки,Шофиркон туманида тўрт йилдан зиёд давом этаётган Тадбиркор мулкига тажавуз қилаётганларга нисбатан қонун йўқдик...
Биноборин,тадбиркорларимизнинг ечимини кўтаётган муаммоси маҳаллий ҳокимият кўмаклиги остида ҳал қилишни имкони бор бўлсада,Хокимият томонидан судма -суд уларни сарсон-саркордон қилиб,тадбиркорлик фаолиятига тўрли тўсиқларни уюштиришдан ким манфаатдор бўлмоқчи..?
Воҳоланки,неча маротаба очиқ судлов жараёнида ҳақиқат кўзи остида журналист блогерларимиз ҳам бевосита воқеликларни кўзатиб борар эканмиз,бирор бир судълов ҳайъатига “ШофирконДеҳқонБозори”МЧЖга қарашли худудида эканлиги тўғрисидаги ҳўжжатларни кўрсатмаётганлигини қандай изоҳлашимиз мумкин..?
Энди вазият ўзгарди. Очиқлик принципи эълон қилинди.Энди ким бўлишидан қаътий назар, айбдорлар нафақат жиноий жавобгарликка тортиляпти, балки бутун ҳалқ олдида исми ва кирдикорлари ошкор этилиб, тегишли баҳоси бериляпти.Ушбу жиноятларни очиқдан-очиқ эълон қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича амалий ишларни якунига етказиш ҳамда уларнинг илдизларига болта уриш учун давлат раҳбаримизда катта истак ва кучли сиёсий ирода мавжудлиги кўряпмиз».
Бироқ,суд идоралари бўғинларида коррупцияга қарши аёвсиз кураш эмас акс холда,қайси бир хокимларнинг ҳийла -уйинларига ёлланиб,мулк даҳилсизлиги қонун билан ҳимояланган бўлишига кўз ташламасдан,бир ишни нима қилиб бўлса йиллар давомида судъялардан судъяларга ошириши коррупция кўчи ортида холбуки,ўзлари билмагандик,жаноб судъялар ҳаракат қилгаётганлиги жуда ачинарли холдир!
Шу ўринда,айнан “Каримбобо”СИЧФси иш тавсилотини ҳар томонлама кўриб чиқиш асосидаги ҳуқуқшуносларимизнинг хуллосасини эътиборингизга ҳавола этамиз:
Воқеликка ҳуқуқий баҳо бериш учун сўралган таклифимизга “BEMINNAT HIMOYA” адвокатлик бюроси АДВОКАТИ Н.И.Ашуров ёндошув билан ушбу ўзоқ чўзилган низони ечимини топиш ва оҳир оқибат бартараф этиш мумкинлиги ҳусусида ўз хуллосасини бизга тақдим этди:
Шу жумаладан,мулк ҳуқуқи муддатсиз ва у даҳлсиздир, бу қонун билан қўриқланади !
Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
(Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 13-боб 164,166 моддаси)
“Каримбобо” “СИЧФ”ва Шофиркон туман “Деҳқон бозори” ўртасидаги мулкий ва моддий низо юзасидан тақдим қилинган ҳокимият ва суд органлари инстанцияларида тўпланган ҳужжатлар юзасидан ,“BEMINNAT HIMOYA” адвокатлик бюроси АДВОКАТИ Н.И.Ашуров Ўзбекистон Республикаси Бирлашган мустақил журналист блогерлар матбуот маркази (БМЖБММ) МЧЖ, бошқарув Раиси Ҳ.А.Сулаймоновнинг шу масаладаги мутахассис фикрини билдириш ҳақидаги таклифи билан қуйидаги хулосамни билдираман ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш давлат қумитасининг 2001 йил 19 июль кунидаги 578 –сонли буйруғига асосан Шофиркон туманидагии “Султонобод жамоа корхонаси)(облстройреммебелбит трестига қарашли Шофиркон туман участкаси ) жамоа таъсисчиси Каримов Баҳодир Абдулхаковичга хусусий мулк қилиб сотилиб, бу ҳақда Б.Каримовга 11978-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери и берилганлигини,Шофиркон туман ҳокимининг 2002 йил 8 – майдаги 456-сонли қарорига асосан тумандаги“Султонобод” жамоа корхонаси “Каримбобо” “СИЧФ” “Султонобод” жамоа корхонасининг ҳуқуқий вориси сифатида эътироф этилиб,савдо ишлаб чиқариш фирмасига Шофиркон туман Ер ва бино-иншоотларни давлат кадастри хизмати томонидан ИХ 008405-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилган.
Шофиркон туман ҳокимининг 2007 йил 14 –декабрдаги 283-сонли қарори билан “Каримбобо” “СИЧФ” эгаллаб турган 1,20 гектар ер майдонни фирма раҳбарининг ер майдонини яна қайтадан иккинчи юридик шахсга “Шофиркон деҳқон бозори “ МЧЖга 6,8 га ер майдони ажратилганлиги ҳақида қарор чиқарган. Ҳолубики ,ўша вақтда “Каримбобо” СИЧФ ёки Б.Акрамов “Шофиркон деҳқон бозори “ МЧЖнинг таъсисчиси ҳисобланмаган бўлсада Бухоро вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2017 йил 26-майдаги 655-сонли хатида Шофирконн туман ҳокимининг 2007 йил 14-декабрдаги 283-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан 295-сонли ва 296-сонли архитектура-режалаштириш топшириқлари и (АРТ) ишлаб чиқилганлиги, ушбу АРТ ларда“Шофиркон деҳқон бозори “ ҳамда “Буюм бозор”лари қизил чизиқлари белгиланган.

Бухоро вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳузуридаги архив ҳужжатлари , яъни қизил чизиққа асосан “Каримбобо” “СИЧФ” га тегишли бино-иншоотлар Шофиркон туман “Каримбобо” “СИЧФ” “ Шофиркон туман “Деҳқон бозори”Буюм бозор”лари худудига кирмаслиги аниқланганлиги кўрсатилган.
Бухоро вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2017 йил 26 –майдаги 655-сонли хатига асосан“Каримбобо” “СИЧФ” га тегишли 1,2 гектар ер майдонини ушбу фирма ҳисобига қолдириш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
2020 йил 13-майда Шофиркон туман “Калмакон”МФЙ Навоий кўчасида жойлашган “Шофиркон деҳқон бозори” МЧЖга тегишли бино ва иншоотларни реконструкция қилишни лойиҳалашга 484-сонли архитектура режалаштириш топшириғи тайёрланганлиги ушбу АРТга асос қилиб Шофиркон туман ҳокимининг 2020 йил 26-мартдаги 253-сонли ҳамда 2020 йил 7-майдаги 327-сонли қарорлари ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер ажратиш масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2020 йил 11 мартдаги далолатномаси олинганлиги айнан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 – майдаги 370 –сонли қарори талабларига хилоф равишда чиқарилган.
Шунингдек Шофиркон туман ҳокими ўз ваколатидан четга чиқиб у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган”Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидалари”нинг 4-бандида бозорни ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларнинг бозор ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилиши кўрсатилган.
Ушбу ҳолат Шофиркон туман ҳокими томонидан қўпол бузилган.
Бозор ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш ваколати Шофиркон туман ҳокимида бўлмасада, “Шофиркон деҳқон бозори “ МЧЖга бозор учун ер ажратишга ва уни реконструкция қилиш учун ўз ваколат доирасидан чиқиб,ҚАРОРЛАР чиқарган.
Бухоро вилоят Шофиркон туман ҳокимининг бу ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҚОНУНнинг 7-моддаси, 4 – бандига хилоф бўлган.
Шофиркон туман Ҳокими ҚОНУННИ бўзган.
Оқибатда ҚОНУНДА КЎРСАТИЛГАН:
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, вилоят, туман, шаҳар ҳокими ўзлари идора қилаётган ҳудуддаги мулкчиликнинг турли шаклига асосланган корхоналар учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилмаган, тадбиркорлик ва хўжалик фаолиятини эркин юритишга тўсқинлик қиладиган чекловларни жорий этишга ҳақли эмаслар.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Чунки Шофиркон туман ҳокими 1993 йил 24 майда 334 қарори билан Б.А.Каримовга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 1,20 гектар ер майдони ажратиб берилган. Бу ер майдони таъсисчи Каримов Баҳодир Абдулхаковичга хусусий мулк қилиб сотилиб бу ҳақда Б.Каримовга 11978-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилган, шунингдек унинг эгаси Каримов Баҳодирни “Каримбобо “ савдо ишлаб чиқариш фирмасига Шофрикон Ер ва бино-иншоотлар давлат кадастри хизмати томонидан ВХ 008405-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилганини Шофрикон туман ҳокими кўра била туриб, айнан ўша майдон худидини такроран 2007 йил 14 декабрда 283-сонли ўз ғайри - қонуний қарори билан иккинчи жисмоний шахсга “Шофиркон деҳқон бозори” МЧЖ га 6,8 га ер майдони ажратишга Қарор чиқарган .
Оқибатда мана 6 йилдирки мулк эгаси тадбиркор Б.Каримов ўз мулкига эгалик қилиб эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бора олмаслигига ва боз устига ўз худудида ва ўз мулки бўлган савдо дуконлари бино - иншоотларида фаолият юритиб келган бир шароитда яна ҳеч дунё маъмурчилигида юз бермаган воқелик, яъни айнан Шофиркон туман ҳокимлиги томонидан “Шофиркон деҳқон бозори” МЧЖ га тадбиркор“Каримбобо” СИЧФ ёки Б.Акрамов ўз мулки учун бу мулкларга мутлақо дахлдор бўлмаган ўзга корхона “Шофиркон деҳқон бозори” МЧЖ га ижара ҳақи тўлашдек даъво талабни вужудга келишига сабаб бўлган.
“Мулк дахлсиз”лик ҳуқуқига хиёнаткорона бир ҳолда ундан “Шофиркон деҳқон бозори” МЧЖ га Навоий вилоят иқтисод судининг 2020 йил 3-декабрдаги қароридан ташқари 8 марта суд жараёнларида турли асоссиз қарорлар билан ижара тўловини мажбуран тўлаб беришга мажбурланмоқда.
Бундай Шофрикон туман ҳокимининг ҳайри - қонуний қарорлар чиқаргани натижасида, икки тадбиркор ўртасида сунъий равишда мулкий ва моддий низолар келиб чиқиши ва Шофрикон туман ҳокими ўзи панада туриб, икки мустақил солиқ тўловчи юридик шахс ўртасида низо ва жанжали ҳолатларни юзага келтираётгани айнан Шофиркон туман ҳокими ўзи идора қилаётган ҳудуддаги мулкчиликнинг турли шаклига асосланган корхоналар учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилмаган, тадбиркорлик ва хўжалик фаолиятини эркин юритишга тўсқинлик қиладиган чекловларни жорий этишга ҳақли эмаслар”- деган қонун талабини қўпол бузганлиги натижасидан пайдо бўлган
Айнан Бухоро вилояти,Шофрикон туман ҳокимининг худудда фуқароларни,тадбиркорларни ҳуқуқий манфаатларини ўйлаб ўзининг бошқарувчилик, ташкилотчилик малакасини ишлатмагани оқибатида туманда иккита юридик шахсни бир - бирига қарама-қаршиликни ва улар ўртасида кескин мулкий ва моддий НОРОЗИЛИКНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРГАН,
Натижада икки ўртада пайдо бўлган низо туман худуда ечилмасдан у Бухоро вилояти, Сурхондарё вилояти, Навоий вилояти судларида ва охир оқибат Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилиб у ерда ҳам ушбу низо бартараф этилмасдан яна қайтадан низо иккинчи даврасига юз тутиб, яна суд тизимини Маъмурий суд тизими оралаб изғиб юришига ва бундай судларнинг ҳақиқат олдидаги қатъиятсизлиги натижасида Тадбиркорни сарсон-саргардонлик кунларига дучор қилинишига ва АДОЛАТСИЗЛИК билан юзланиб яшашига сабаб бўлмоқда.
АДОЛАТСИЗЛИК ЭСА, ЯНА КАТТАРОҚ ДАВРАДА ҚАНОТ ОЧМОҚДА.

Мен Н.И.Ашуров, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган мустақил журналист блогерлар матбуот маркази (БМЖБММ) МЧЖ, бошқарув Раиси Ҳ.А.Сулаймоновнинг таклифи билан “BEMINNAT HIMOYA” адвокатлик бюроси АДВОКАТИ ҳуқуқшунос сифатида мана 40 йиллик тажрибамдан ушбу узоқ чўзилган мулкий ва моддий низони қуйидагича ечим топилишига ва у низони бартараф этишга таклиф қиламан;
Аслида Шофиркон туман ҳокимлиги бу масалани судларгача қолдирмаслик чорасини қилмаслик ҳолатининг ўзи, ҳоким томонидан содир этилган ғайри - қонуний ҳаракатидан уларни тайиинлаб қўйилган ўз мансабига яъни ҲОКИМЛИККА хос ва мос бўлмаганлигидан келиб чиққан.
Шофиркон туман ҳокими ўзи томондан содир этилган қонун бузарликдаги жиноий қилмишини айнан ўзи томондан тузатишга, иккита мулк эгасига мулк сифатида бир худудда фаолият юритиш вужудга келтирилган бу низоли ҳолатни ўзи томондан содир этилганлиги учун ҳам бир туман худудида ёнма- ён жойлашиб қолган иккита мустақил солиқ ва бошқа тўловларни амалга ошираётган юридик шахсларни бир бирига қаршилигини фақат ғайри-қонуний талаб қилинаётган ижара пули тўлашдек муносабат ҳамда шу икки юридик шахсни қонуний тенглигини таъминлаш учун ақлли тадбир чорасини қилмоқлик билан улар ўртасидаги вужудга келган норорзиликка чек қўйиш ва тўхтатишдек осон амалнинг ўзи бўлмаса керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий судимиздан ушбу иқсодий ишлар бўйича ва маъмурий судларда сангиб юриган ушбу низодаги ишни кассация тартибида ўрганиб чиқиб, Шофрикон туман ҳокимининг мана шундай ғайри- қонуний ҳаракатлари юзасидан тегишли ҳокимият органларига ўз хусусий ажримини юбориб, Бухоро вилоятининг Шофрикон туманидаги каби бошқа туман ҳокимликлари томонидан содир қилинаётган мансаб суиитемолликлари оқибатида низолар келиб чиқаётганлигига чек қўймоқлик юзасидан чоралар ишлаб чиқишларини талаб қилинса албатта жамиятимиздаги бундай иллатларга чек қўйган бўламиз.
Содир қилган хатони ҳам ҲОКИМНИНГ ЎЗИ БАРТАРАФ этиш имконияти мавжуд. Шундай ҳаракатни амалга оширишга ҳали кеч эмас. Тадбиркор “Каримбобо”СИЧФ таъсисчиси Баҳодир Каримов ҳам 80 ёшга кирган фахрли фуқаро ҳисобланади. Наҳотки биз тадбиркорларимизга қонуний эгалаган мулкига эгалик қилиб уни тасарруф этиш имкониятларидан маҳрум қилинишига ёки бундай табаррук инсонга тадбиркорлик ва хўжалик фаолиятини эркин юритишга тўсқинлик қиладиган чекловларни жорий этишга ҳақи бўлмаган Шофиркон туман ҳокимининг бундай ғайри - қонуний фаолиятларига бефарқ бўлсак.
Албатта Шофиркон туман ҳокимининг бу ғайри - қонуний қарорлари аҳолиси 160 мингдан ошаётган Шофрикондек туманимиз ҳалқини етакчиси томонидан содир этилиб келингани жамиятимиз томонидан қаттиқ қоралонмоғи лозим. Бундай тўра, худбин,эгри мақсаддаги ҳоким содир этган қонунсизлик қилмиши учун қонунларимиз билан қаттиқ жазоланишга лойиқ.
“Мулк дахлсизлиги” амалда мавжуд қонунларимиз билан ҳимояланган.
Туманлараро судлардан тортиб апеляция ва кассация инстанцияларида ва Ўзбекистон Республикаси Олий судида ушбу низо билан шуғулланиб чин ҳақиқатни ойдинлаштириб шундай қонун таҳлили билан оддий ечим топиши лозим бўлган тадбиркор, ишбилармон фуқароларимизни мулк ҳуқуқини ҳимояси учун 6 йиллаб судма-суд, ҳокимиятма – ҳокимият, сарсон - саргардорлик вазиятини яратаётган мансабдор тўрачиликка муккасидан кетган Ҳокиму-суд органлар қачонгача мантиғи оддийлик билан ечим топилиши лозим бўлган низоларни, яратилаётган ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИ дунёда ривожланган давлатлар қаторига эргашишга тўсқинлик қилиб келаётгани, аввалом бор юртдошларимиз манфаатларига ва юртимиз раҳбариятини тинимиз амалга ошираётган катта тарихий ислоҳатларга қўйилаётган тўсиқнинг биттаси холос.
Ҳа хуллоса ўрнида айтиб ўтишимиз мумкинки, гарчи,”Каримбобо”СИЧФсига тегишли бўлган 1,2 гектар ер майдони ноқонуний олиб қўйилмаганлиги исботланган бўлсада,бу ҳатти-ҳаракатлар ҳонўзгача Нега фақат биргина ҳақли тадбиркорнинг мулк даҳилсизлигига орқа томондан Ҳокимбобо кўзатуви остида тадбиркор фаолиятига турли йўллар билан тўсиқлар қилинаётганлигини сезмаётгандик...
Эндиликда,Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек,чинакам қонун устувор мамлакатимизда нафаққат тадбиркорларимиз шу ўринда,ҳар бир фуқароларимизнинг Президент номига ёзган мурожаатлари синчиклаб,қонуний асосида ўрганиб чиқилади!Шунинг бороборида эса,тадбиркор,ҳалқ манфаати ва ҳақ-ҳуқуқларини оёқ остин қилганларга кескин қаттиқ чора кўрилиши шак-шубҳасиздир!
Ўйламизки юқорида келдириб ўтган тавсилотларимиздан маҳаллий Ҳокимият ўзига тегишли хуллосаларини чиқариб олишларига ишонамиз ҳамда,ушбу маъвзуга яна қайтмаймиз деган умиддамиз!

Материал тайёрланди: 
Хамид Сулаймонов