24 октябрь 2021, якшанба

Кириш

ИНСОН ҚАДРИ СУДЪЯЛАР ЭЪТИБОРИДА

                         Модомики,Янги Ўзбекистон тизими янада шакилланиб бораётган жараёнидаги кейинги йилларда судлар фаолиятига доир бир қатор қонунлар қабул қилинди.Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунларга кўра,суд муҳокамаси ошкоралигини,судлов фаолиятига доир аҳборот олиш ҳуқуқини таъминлаш ва судларга нисбатан ҳалқ ишончини оширишга янада катта эътибор қаратилмоқда.

                           Шу жумладан,ОАВ ва журналист – блогер вакилларининг судлар фаолиятига доир ахборотдан хабардорлигини таъминлаш боробарида суд тизимида ҳам,эътиборга молик инсон ва болалар ҳуқуқига оид қадриятлар нафақат қонунда,балки ҳалқнинг ижтимоий онги,унинг маънавиятидаги саҳоватлиги,инсонпарвар қадриятларимиз,шарқ маданиятига хос бўлган оилани қўллаб қувватлаш,аёлларни қадрлаш,ўсиб келаётган ёш авлодни эъзозлаш,уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш каби эзгу ишларда инсон қадр-қиммати эндиликда,судъялар эътиборида ўз аксини топмоқда!

                            Зеро куни -кеча Фуқаролик Ишлари Бўйича Қўқон шаҳар судлов ҳайъатида тўрт норасида вояга етмаган болаларнинг онаси отаси билан турли келишмовчиликлар тўфайли,оилавий низолари ортида, уй жойсиз оғир шароитда ота меҳрига зор бўлиб,ёлғиз муштипар ёш онаси билан яшаб келаётган эди. Фарғона вилояти Данғара туман Ҳокимлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ғиясова Манзўра Содиқовналарнинг эътибор кўмаклиги остида ёш оиланинг уй жой муаммосини бартараф этиш учун Фуқаролик Ишлари Бўйича Қўқон шаҳар судлов ҳайъатига даъвагорнинг аризасини таъқдим этганлиги ортида,Ўткир Исмоилов раислигида суд бўлиб ўтди.

   

                Очиқ судлов жараёнидаги тавсилотларни бевосита суда иштирок этиб,кўзатиб борар эканмиз,ёш онанинг тўрт фарзандини келажаккда баҳтли ҳаёт кечиришига ва биздан-да,баҳтли,ота ва онаси бағрида тинч фаровон яшаб кетишларини таъминлашга ҳамда,барча келиб чиқан низоларнинг моҳиятини янада чуқур ўрганиб чиқишга судъянинг юксак эътибор қаратаётганлиги нигоҳида,болаларнинг кўзларига меҳр ила боқиб,бугунги дориломон кунларнинг қадрига етишни,шукр қила олишни, фарзандларимиз онгига сингдиришимиз борасида Суд мустақилигини таъминлаш ва Одил Судловни амалга ошириш борасидаги эзгу,саҳоватли ишларидан фуқароларимизнинг судяларга бўлган ишончи ошаётганлигини кўриб,бизнинг ҳам бугунги кунда суд тизимида ҳар жиҳатдан одил судловлар амалга оширилаётганлигини кўриб, бизнинг ҳам,кўнглимиз янада шод бўлганлигини сездик.

                 Шу жумладан Одил Судловни ажримига кўра: (тарафлар ўртасидаги келишув битимини Тасдиқлаш ва иш юритишни тўгатиш ҳақида) 2021 йил сентябрь ойининг 23-куни фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи У.М.Исмаилов, судья ёрдамчиси Б.Турсунқуловнинг котиблигида, даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновнанинг жавобгарлар Қурбонов Хайрулло Омонович, Қурбонов Мухсинжон Омоновичга нисбатан уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1502-2101/8443-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни -

                 АНИҚЛАДИ: Даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ўзи ва 5 нафар фарзандларини Данғара тумани, Манғит МФЙ, Боғишамол кўчасида жойлашган уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйишни сўраган.

 

                      Суд мажлисида тарафлар суд томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўзаро келишиб олганликларини билдиришиб, келишув битимини тасдиқлашни ва даъво талабини иш юритишдан тугатишни сўрадилар. Суд, фуқаролик ишида тўпланган материалларни ўрганиб, тарафларнинг келишувга эришганликлари ҳақидаги арзларини тинглаб,тарафлар ўртасидаги келишув битимини тасдиқлаш ва фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиш лозим деган хулосага келди. Тарафлар ўртасида 23.09.2021 йил куни тузилган келишув битими шартларига кўра:

                 1.Жавобгар Қурбонов Муҳсинжон Омонович ўзининг номида бўлган Данғара тумани, Манғит МФЙ, Боғишамол кўчасида жойлашган 121-сонли, умумий майдони 0,08 га бўлган эни 20 метр, узунлиги 40 метрни ташкил қилган ҳовли-жойнинг тенг ярмини, яъни ҳовли-жой дарвозасидан киришдаги ўнг тарафда жойлашган бир хонадан иборат бино ва ер майдони даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновнага, қолган дарвозадан киришдаги чап тарафда жойлашган 2 та яшаш хонаси ва қурилиши тўгалланмаган бинолар ҳамда ер майдонини жавобгар Қурбонов Хайрулло Омоновичга мулк ҳуқуқи асосида ҳадя қилиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

                 2.Даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновна ва жавобгар Қурбонов Ҳайрулло Омонович ўзларига мулк ҳуқуқи асосида ҳадя қилинган ер участкаси бўйича       

                 расмийлаштириладиган  барча ҳужжатларга тўланиши лозим бўлган тўловларни биргаликда тўлашни ўз зиммаларига олади.

                 3.Даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновна мазкур келишув тузилиши муносабати билан жавобгарларга нисбатан уй-жойга киритиб қўйиш ҳақидаги даъво талабидан воз         кечади.

                 4.Тарафлар келишув битими шартлари бажарилмаган тақдирда судга мажбурий ижро учун ижро ҳужжати беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

                 Тарафлар ўртасидаги келишув битими ўзга шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказмайди.

 

                Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси, 1 қисми, 4-бандида, тарафлар келишув битими тузган бўлсалар ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишдан тугатади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд келишув битимини тасдиқлашни ҳамда фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни лозим топди.

                Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271-272-моддалари қўлланиб, суд-

                                                                                     АЖРИМ ҚИЛДИ:

                Даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновнанинг жавобгарлар Қурбонов Хайрулло Омонович, Қурбонов Мухсинжон Омоновичга нисбатан уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1502-2101/8443-сонли фуқаролик иши бўйича тарафлар ўртасида 23.09.2021 йилда тузилган келишув битими тасдиқлансин.

                 Унга кўра:

                1.Жавобгар Қурбонов Мухсинжон Омонович ўзининг номида бўлган Данғара тумани, Манғит МФЙ, Боғишамол кўчасида жойлашган 121-сонли, умумий майдони 0,08 га бўлган эни 20 метр, узунлиги 40 метрни ташкил қилган ҳовли-жойнинг тенг ярмини, яъни ҳовли-жой дарвозасидан киришдаги ўнг тарафда жойлашган бир хонадан иборат бино ва ер майдони даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновнага, қолган дарвозадан киришдаги чап тарафда жойлашган 2 та яшаш хонаси ва қурилиши тугалланмаган бинолар ҳамда ер майдонини жавобгар Қурбонов Хайрулло Омоновичга мулк ҳуқуқи асосида ҳадя қилиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

               2.Даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновна ва жавобгар Қурбонов Ҳайрулло Омонович ўзларига мулк ҳуқуқи асосида ҳадя қилинган ер участкаси бўйича расмийлаштириладиган барча ҳужжатларга тўланиши лозим бўлган тўловларни биргаликда тўлашни ўз зиммаларига олади.

               3. Даъвогар Қурбонова Намуна Нуритдиновна мазкур келишув тузилиши муносабати билан жавобгарларга нисбатан уй-жойга киритиб қўйиш ҳақидаги даъво талабидан воз кечади.

               4.Тарафлар келишув битими шартлари бажарилмаган тақдирда судга мажбурий ижро учун ижро ҳужжати беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга Фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин.

          Ажримдан норози тараф ажрим эълон қилинганидан кундан эътиборан 10 кун муддат ичида шу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида хусусий шикоят қилишга, прокурор хусусий протест келтиришга ҳақли тарзда Одилона ажрим чиқарилганлигини алоҳида эътироф этсак арзигулик холдир!

          Зеро,судъянинг суд очиқлигини ва ошкоралигини таъминлаши боробарида эса,оила муқаддаслигини қадрлашга,эзгулик-ҳайру саҳоватни бир-биримиздан асло тарк этмасликка ҳамда,бир оила фарзанларига меҳр ўллашиб,уларнинг ўксиган кўнгиларига малҳам топиб,бошини сийлаб,оиласи билан тинч-тотувлик ила яшашга яқиндан кўмак беришга эътиборини қаратаётган Ўткир Исмоилов каби олий жаноб ва меҳр мурувватли судъяларимиз оила равнақи,ҳалқ фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларига янада юксак ўлкан зафарлар тилаб қоламиз! 

Материал тайёрланди: 
Ҳамид Сулаймон