14 май 2024, сешанба

Кириш

ҲАБАРЛАР ТАФСИЛОТИДА...

Бухоро туманида захирдаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Н. бошқа бир фуқаро О.нинг Бухоро тумани,

“Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 8 сотих захирадаги бўш ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 9 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Материал тайёрланди: 
Ҳамид Сулаймон