3 август 2021, сешанба

Кириш

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 33 млрд доллардан ошди

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йил якунларига кўра 33,8 миллиард долларни ташкил қилди. Spot’нинг ёзишича, 2020 йилда у 37,4 фоизга ёки 9,2 миллиард долларга ошди.

Янги қарзларнинг жалб қилиниши коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун сарфлангани билан изоҳланган.

«Бунда 2019 йилдан бошлаб давлат ташқи қарзи кескин ўсишини кузатиш мумкин», — дея эътибор қаратган Марказий банк.

Ташқи қарз давлат ва хусусий қарздан иборат. Биринчиси 21,3 миллиард долларни ташкил қилган ва асосан янги ташқи қарз жалб қилиниши ва давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши ҳисобига 5,4 миллиард долларга ўсган. Хусусий қарздорлик 3,7 миллиард долларга ошиб, 12,5 миллиард долларни ташкил қилган ва асосан банклар ҳиссасига тўғри келган