3 август 2021, сешанба

Кириш

Олимлар самолётда узоқ вақт парвоз қилиш COVID-19 юқтириб олиш эҳтимолини кескин ошириши мумкинлигидан огоҳлантирди

Буюк Британиянинг Гринвич университети олимлари COVID-19’нинг самолёт бортида юқиш эҳтимоли қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Олимларнинг аниқлашича, вазият энг ёмон сценарий бўйича кетган вақтда, яъни самолёт бортида коронавирусга чалинган одам бор бўлган ҳолатда 12 соат давом этадиган парвознинг ўзида эконом классда учаётган 99,6 фоиз йўловчи ва бизнес классдагиларнинг ярми инфекцияни юқтириб олиши мумкин.

Британиялик олимлар ишлаб чиққан математик моделда бизнес ва эконом классдаги қурилмаларнинг фарқи, самолёт ҳаво айланиш тизими, йўловчилар учун вентиляция тизимининг даражаси, бир нафар касалланган йўловчи нафас олиб нафас чиқарган вақтида бортда ҳаракатлана бошлайдиган коронавирусларнинг сони ва бошқа жиҳатлар ҳисобга олинган.